UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  3 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

Мирхолдиршаев, Меҳмонов, Турдиалиев "Андижон"да Янгиликлар

Мирхолдиршаев, Меҳмонов, Турдиалиев "Андижон"да

Бугундан мавсум тараддудини бошлаган "Андижон" жамоаси сафига бир қатор янги фуболчилар келиб қўшилмоқда.
"Бургутлар" учун бегона бўлмаган Шуҳрат Мирхолдиршаев билан Жаҳонгир Меҳмонов бугун клуб базасига ташриф буюрди.

Айтиш керакки, ушбу футболчилар "Андижон"га машғулотларда иштирок этиш келгани йўқ, бундан кўзланган мақсад жамоа раҳбарлари билан музокара ўтказиш эди. Мирхолдиршаев жароҳат туфайли бу йил ўйиндан ташқари холатда қолганди.

Тажрибали футболчи айни пайтда ҳам шифокорлар кўригида бўлиб турибди. 15 январга қадар Шуҳрат майдонга туша олмаслиги айтилмоқда. Агарда у "Андижон" билан шартнома борасида келиша олса, клубнинг январь ойида Тошкентда ўтадиган йиғинида қўшилиши мумкин.

Жаҳонгир Меҳмоновнинг эса "Навбаҳор" билан тузган битими шу йилнинг охирида поёнига етади. Агарда ҳимоячи унгача бургутлар билан бир тўхтамга келса у ҳам иккинчи йиғинда иштирок эта бошлайди.

Юқоридаги футболчилардан ташқари "Андижон" лагерига бугун Фарруҳ Турдиалиев ҳам келди. "Нефтчи" посбони катта эхтимол билан келгуси йил Азамат Абдураимов жамоасида ўйнайди. 24 ёшли дарвозабон эртадан жамоа машғулотларида иштирок этиши кутилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика