UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  1 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  6 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман" Янгиликлар

Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

Бироз аввал якунига етган Муборакдаги ўйинда "Машъал" жамоаси "Олимпик"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Беллашувдан кейин тошкентликлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.


"Футбол сифати томонлама яхши ўйин бўлди. Бугун таркибда ўзгаришларга қўл урдик ва нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имкон бердик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. "Машъал" иккинчи бўлимда ўзгаришлардан кейин ўйинини кучайтирди, биз эса айнан иккинчи 45 дақиқаликни бой бериб қўйдик. Умумий олганда шогирдларим кўрсатган ўйин ёқди", - дея фикрини билдирди мутахассис.


- Баҳром Вафоев номидаги стадионнинг майсаси ҳақида фикрингиз?

- Бу майдонда бемалол футбол ўйнаш мумкин, лекин Суперлигада ўйнаш учун бундан ҳам яхшироқ ҳолатга келтирса бўлади. Бу борада Асрор (Алиқулов) билан ҳам гаплашдим, унга ҳам майдон яхши ҳолатда бўлгани маъқул. Яхши майдонда сифатли футбол ўйнаш мумкин. 


- Бу йил кубок баҳслари кутилмаган натижаларга бой бўляпти. Масалан, амалдаги кубок соҳиби "Андижон" ва ундан олдинги кубок ғолиби "Насаф" гуруҳда қолиб кетди. Биринчи лига клублари Суперлига вакиллари билан тенгма-тенг ўйин кўрсатишяпти ва ғалаба ҳам қозонишяпти. Бу ўзбек футболининг ривожланаётганиданми?

- Жорий мавсум Суперлига ўйинларини кузатяпман ва баъзи жамоалар кўрсатаётган футбол сифатидан шахсан ўзим унча қониқмаяпман. Ўзбекистонда академиялар жамоаларига эътибор берила бошланди ва бу аста-секин ўз сўзини айтади, ёш ўйинчилар футбол ўйнашни ўрганиб боришмоқда. Ўзбек футболи тўғри йўлда ва бу ўз самарасини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика