UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  2 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  24 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  231 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

Миржалол Қосимов: "Захира ўриндиғимиз панд берди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Захира ўриндиғимиз панд берди"

Осиё чемпионлар лигаси 3-тур баҳсидан ўрин олган ОКМК 1:3 "Сепахон" учрашувидан сўнг, олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Афсуски бугун мағлубиятга учрадик. Имкониятларимизни йўққа чиқариб бормоқдамиз. Мағлубиятимизнинг сабаблари бор. Захира ўриндиғимизнинг сустлиги бизга панд берди. Жамоада 6 нафар футболчи жароҳатланган. Лекин ҳаёт давом этади, бугунги мағлубият биз учун катта тажриба бўлди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман.


- Кўпгина футболчиларнинг жароҳати сабаб бугун жамоа қийин аҳволга тушиб қолди. Жароҳатларнинг сабаби нимада? Жароҳатларнинг бу даражада кўплиги, жамоада бирор нарса нотўғри бўлаётганидан далолат. Балки футболчиларнинг жисмоний ҳолати  яхши эмасми ёки жароҳатдан фориғ болиш узун вақтга чўзилиб кетмоқдами? Менинг фикримча қаердадир хато кетган?


- Сиз ярим финал баҳсини кўрдингизми. Агар томоша қилган бўлсангиз йигитлар 130 дақиқа майдонда курашишди. Йигитлар жисмонан тайёр бўлмаганида 130 дақиқа ўйнаб бера олмас эди. Провокацион савол бердингиз деб ўйлайман. Жамоада ҳаммаси яхши. Профессионал спортда жароҳат хавфи ҳар доим юқори. Спортчилар жароҳат билан ёнма-ён юришади. Ҳозирги кунга келиб кунлар совуди ва ҳаво салқин бўлиб қолди. Ҳамма ерда вирус, грипп бор. Иситма қилаётган футболчилар ҳам бор. Миржамол Қосимовнинг тана ҳарорати 39 ва шу сабабдан бугун у майдонга тушмади. Бундай ҳолатлардан хабардор бўлиш учун жамоа билан бирга бўлиш керак ва ички муҳитдан хабардор бўлиш керак. Уч кун аввал биз жуда оғир ўйин ўтказдик ва шу сабабдан бизга тазелик ва захира ўриндиғи етишмади. Нега ҳеч ким "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин бизнинг жисмоний ҳолатимизни танқид қилмади. Ҳозир Ҳақназарий, Тўҳтажўҳаев, Аҳмадалиев, Рубен Санчес, Шоҳрур Гадоев ва Миржамол Қосимовлар каби футболчилар жароҳатланган. Ушбу футболчиларнинг барчаси асосий таркиб ўйинчилари. Бундай ҳолатлардан тўғри хулоса чиқарамиз ва бу бизга дарс бўлади. Аммо сизнинг фикрингизга 200 фоиз қўшилмайман ва жамоанинг ичидаги муаммо деган фикрингизга эга 1000 фоиз қўшилмайман. Яна ушбу фикрни такрорлайман бундай ҳолатлардан хабардор бўлиш учун, жамоа билан юриш керак. Агар жамоа ичида муаммолар бўлганда биз чемпионатда сўнги ўринлардан бирида бўлишимиз керак эди ва Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритмаган бўлар эдик.


- Бугунги учрашувда дарвозабонингиз қўпол хатоларга йўл қўйди. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?


- "Сепахон" жамоаси жуда тизимли ўйин намойиш этди ва стандарт вазиятлардан яхши фойдаланди. Афсус дарвозабонимиз биринчи голда хатога йўл қўйди. Ҳамма хато қилади. Тўғри дарвозабонимиз бугун хато қилгандир, аммо аввалги ўйинларида бизни кўп қутқарган эди. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керак. Ботирали хатоси учун жамоадан узр сўради. Рақибнинг иккинчи голини менимча ҳеч ким бартараф эта олмасди. Совет иттифоқи даврида шундай зарбаларни "Дасаев ҳам қайта олмайдиган" зарбалар деб аташар эди. Рақиб идеал зарба берди.


- Суперлигадаги кейинги учрашув "Андижон"га қарши. "Андижон" эса мусобақа жадвалида энг яқин таъқибчи. Жамоада жароҳатлар "эпидемияси" бўлиб турган бир вақтда, "Андижон"га қарши қандайдир режангиз борми?


- Бита ечим бор қўл остимдаги барча футболчилардан фойдаланаман. Лекин олдиндан башорат бермайман, чунки мен башоратчи эмасман. Бор имкониятларимиздан фойдаланамиз.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика