UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  68 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  4 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Миржалол Қосимов: "Яқин орада янги келган футболчилар билан шартнома имзолаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Яқин орада янги келган футболчилар билан шартнома имзолаймиз"

Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби футболчилари Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимовни суҳбатга тортдик.

- "Металлург" жамоасига қарши учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Ушбу учрашувдан ҳақида қандай фикрдасиз? Жамоадаги футболчиларни кўриб олдингизми?

- 10 кун мобайнида Чимёнда жисмоний машғулотларини ўтказдик. 17 куни Тошкентга қайтиб келиб тўплар билан ишлаб юбордик. Кеча Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши илк назорат учрашувимизни ўтказдик. Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашуви босқичида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс ўтказамиз. "Металлург" билан бўлган ўртоқлик учрашув "Нефтчи"га қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Ушбу назорат учрашуви футболчиларнинг майдонда бир-бирини тушиниб ҳаракат қилиши учун яхшгина машғулот бўлди. 

- Жамоадан бир қатор футболчилар кетди. Таклиф қилинган янги футболчилар борми?

- Албатта, янги келган футболчилар ҳам бор. "Обод" клубидан Анвар Ғофуров ва Шохруз Норхонов, "Бухоро"дан Шохруҳ Гадоев ва Воҳид Шодиевларни жамоага таклиф қилганман. Ҳозирча фақат Норхонов билан шартнома имзолаганмиз. Қолган футболчилар билан ҳам яқин орада шартнома имзолаймиз. 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика