UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  8 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   1 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  386 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1

Миржалол Қосимов: "Хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик"

Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

АГМК

Zafar Polvonov - 57', Zafar Polvonov - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 2-тур

19/04/2021, 00:00

3
:
2
Тугади

ФК Истиклол

Jovan Djokic - 45', Манучехр Джалилов - 55', Мухаммаджон Рахимов - 80'

45'
90'
46'  Murod Toshmatov (Husniddin Gafurov)
46'  Mirgiyoz Suleymanov (Dilshod Akhmadaliev)
56'  Sanjar Shaakhmedov (Александр Касьян)
57'  Zafar Polvonov
72'  Shohruh Gadoev (Alvin Fortes)
84'  Санжар Турсунов (Mirjamol Kasimov)
90'  Zafar Polvonov
45'  Jovan Djokic
46'  Манучехр Сафаров (Вахдат Ханонов)
55'  Манучехр Джалилов
80'  Мухаммаджон Рахимов
90'  Huseyin Dogan (Рустам Соиров)
90'  Мухаммаджон Рахимов (Ахтам Назаров)

- Иккита ҳар хил бўлимга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда жуда бўш ўйнадик. Футболчиларга ютуқ осон келадигандек туюлди. Бундай муносабат эса биринчи бўлимда жазосиз қолмади албатта. Тайм сўнггида стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Қолаверса гол ҳам урдик. Лекин ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик. Ўйинга рақибни менсимагандек чиққандек бўлдик. Балки мен жамоани ушбу баҳсга яхши тайёрлай олмадим.

Қолаверса омад биз томонда бўлмади. Ҳисоб 2:0 кўринишига келганида гол урдик ва иккинчи голни ҳам ургандик. Ўйин тарафлама ҳам қўшгандик.

Менимча, ҳакам хатоси туфайли голимиз бекор бўлди. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўлиши керак эмас. Ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик.

Ҳали олдимизда 4 ўйин турибди. Ишлаймиз ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.


- Ҳар 3 кунда ўйин бўлаётгани туфайли футболчиларда чарчоқ аломатлари бугунги ўйинга таъсир қилдими?

- Йўқ, ҳеч қандай чарчоқ аломатлари йўқ. Ҳисобда ортда бораётганда ҳужум қилдик, жисмоний тарафлама муаммо бўлгани йўқ. Ҳамма гап мияда, фикрлашда.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика