UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  0 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  10 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  26 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  14 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида Янгиликлар

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

АГМК жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Россиянинг "Волга" клубига қарши кечган баҳсда олмалиқликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Албатта, бундай ўйинларда натижа охирги даражали ҳисобланади. Мураббийлар жамоанинг ҳолати, хато ва камчиликларни кўриб олишга ҳаракат қилишади. Янги футболчилар синовдан ўтказилади. АГМК устози Миржалол Қосимов ҳам фикримизга қўшилган ҳолда айрим саволларимизга жавоб бериб ўтди. 

"Бу йиғинларда натижага эътибор бериш керак эмас. Жисмонан тайёргарлик яхши даражага чиқиши муҳим. Эрталаб ҳам машғулот бўлди. Чарчоқ аломатида футболчиларнинг ҳаракатини текшириб олиш, қолаверса, жамоага қўшилган янги футболчиларни бир-бири билан тушуниб олиши каби жараёнлардан ўтишимиз лозим. Мақсадимиз – чемпионат баҳсларига жисмонан тайёр ҳолда етиб бориш", – дея гап бошлади Миржалол Қосимов.



- Жамоага таклиф қилинган легионерларнинг қайси ҳислатлари маъқул келди? Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз...

- Ҳимояни кучайтиришимиз керак. Анзур Исмоилов ва Сардор Раҳмонов бор. Олдинда Суперлига, Кубок ва ОЧЛ ўйинларида иштирок этамиз. Чемпионат узоқ, ҳар бир позицияга 2 тадан футболчи бўлиши керак. Шунинг учун ҳам тунислик футболчини таклиф қилдик, грузиялик қанот ярим ҳимоячини олдик. Улар биринчи маротаба майдонга тушишди. Вақт кўрсатади, бу ўйин билан хулоса қилиб бўлмайди. Иложи борича жамоани жисмонан тайёрлаяпмиз. 

- Йиғин давомида яна янги номлар келиши мумкинми?

- Яна битта жойимиз бор. Вақтимиз кўп қолмади. 15 февралда трансфер ойнаси ёпилади. Бир нечта ўйинлар ўтказамиз, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак. 



- Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар босқичма-босқич кучайиб борадими?

- Қозоғистон, "Металлист", Молдова жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Шу ўйинлар орқали тайёргарлик кўрамиз. 

- Шаҳбоз Беғамовнинг кетиши жамоани яъни коллективни кучсизлантирдими? 

- Ҳаёт шундай. Ўзининг қарори, биз кетказмадик. Хайрлашди, ёмон тарафи йўқ. Биздан яхшироқ жой бўлса, ўйинчиларни ҳам ушлаб ўтирмаймиз. 

- Жамоа ўйинларни "Жар" стадионида ўтказадими?

- Мақсадимиз – АГМК майдони чими, прожекторларини янгилаш. Раҳбаримиз катта ёрдам беряпти, эътибор қаратмоқда. Уларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келган одамлар чиройли ўйин кўришни, ишдан ташқари ҳордиқ чиқаришни истайди. Майдоннинг сифати яхши бўлишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Раҳбаримиз шунча ишлари бўлса ҳам футболга эътиборсиз эмаслар. 

- Виталий Денисовнинг келиши рақобатни оширдими?

- Ўтган йили ҳам айтгандим. Кимлигидан қатъи назар, ёшми ёки тажрибалими, рақобат бўлиши лозим. Тайёргарлик, машғулотларга бошқача ёндашади. Ўсишга эришади, нафақат ўзига, балки жамоага катта фойда келтиради. Рақобат бўлмаса қийин. Чунки ўтган йили Шоҳруҳ Гадоевни Акрам Комиловнинг позициясида ўйнатгандим. Жароҳатлар, карточкалар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис ҳар бир позицияда 2 тадан футболчи бўлиши тарафдориман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика