UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  1 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  6 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Албатта, ОЧЛдан кейин узоқ йўл босиб келдик, қолаверса Термизга етиб келдик. Ўйин куни рейс бўлгани учун эрталаб азонда учиб келдик. Кўпчилик футболчилар саҳарликка туриб дам олишмаганди. Термизга келиб 2 соатча дам олишди. Футбол ўйнаганлар яхши билишади, муҳим мусобақадан кейинги биринчи баҳс доим оғир кечади.

Шунга қарамай футболчиларим ҳар жабҳада яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда ташаббус биз томонда бўлди, гол урдик, Касьянда яхши имконият бўлганди. "Сурхон"га ҳам тан бериш керак, улар охиргача курашишди. Менимча сўнгги сонияга қадар мухлисларни ҳаяжонда ушлаб туришди. Ўйлайманки бугун ҳақли тарзда ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда "Сурхон"га омад тилайман.

- АГМК Суперлигада бу мавсум чемпионлик учун курашадими?

- "Жўжани кузда санаймиз" дейишадику. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, мухлисларимиз учун ҳаракат қилиб, ғалаба учун курашамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика