UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  9 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  22 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  14 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Албатта, ОЧЛдан кейин узоқ йўл босиб келдик, қолаверса Термизга етиб келдик. Ўйин куни рейс бўлгани учун эрталаб азонда учиб келдик. Кўпчилик футболчилар саҳарликка туриб дам олишмаганди. Термизга келиб 2 соатча дам олишди. Футбол ўйнаганлар яхши билишади, муҳим мусобақадан кейинги биринчи баҳс доим оғир кечади.

Шунга қарамай футболчиларим ҳар жабҳада яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда ташаббус биз томонда бўлди, гол урдик, Касьянда яхши имконият бўлганди. "Сурхон"га ҳам тан бериш керак, улар охиргача курашишди. Менимча сўнгги сонияга қадар мухлисларни ҳаяжонда ушлаб туришди. Ўйлайманки бугун ҳақли тарзда ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда "Сурхон"га омад тилайман.

- АГМК Суперлигада бу мавсум чемпионлик учун курашадими?

- "Жўжани кузда санаймиз" дейишадику. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, мухлисларимиз учун ҳаракат қилиб, ғалаба учун курашамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика