Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"
		
		07 мар 2020 21:39
        Янгиликлар	
	 
				 
				Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"
Якунда дуранг натижа қайд этилган учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.
“Жиззахда футбол мавсуми бошлангани билан барча мухлисларни табриклайман. Ижозатилар билан эртага бўлиб ўтадиган 8 март - халқаро хотин-қизлар байрами билан жамоамиз номидан табриклаб қоламан.
Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда жанговар ҳаракатлар кузатилди. Голгача барчаси кўнгилдагидек кетаётганди. Кўрган бўлсангиз оддий вазиятда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар ўзларида куч топган ҳолда ҳужум уюштиришди ва мен кутган ўйинни кўрсатишди. Жокич иккинчи сариқни олиб майдонни тарк этиши оқибатида бир киши кам бўлиб қолдик.
Қийин вазиятда қолганимизга қарамасдан йигитлар натижани дурангга келтиришди. Доим таъкидлаб келганмиз футбол 90 дақиқа ўйналади. Шогидларим ўйнашни билишади. Ҳамма гап хоҳишда. Футбол мухлислар учун ўйналади, мақсадимиз уларга ёқадиган жанговар футбол намойиш этиш.
“Суғдиёна” очко йўқотган бўлиши мумкин, биз очко қўлга киритдик. Менимча, дуранг ёмон натижа эмас. Мавсумни дуранг билан бошладик, албатта уйда ўтадиган баҳсни ғалаба билан бошламоқчи эдик. “Металлург”га қарши беллашувнинг йигирманчи дақиқасига қадар жуда яхши ўйин намойиш этдик. Бугун ҳам бир киши кам бўлиб охиргача курашдик. Мен ўз шогирдаримга кўрсатмалар бердим. Ҳакамга эътироз билдирганим йўқ. Улар ўз ишини қилди”, - деди Қосимов.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар