UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:45Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  5 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  1 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Жудаям зўр ўйини бўлди. Қолаверса, пенальтилар сериясида ғалаба қозонганимиз нур устига аъло нур бўлди. Жамоа мухлислари ва шогирдларимни мазкур ғалаба билан табриклайман. 

- ОКМК пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Ўйинда ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Бу ҳам ишимизнинг бир бўлаги. Шу боис, серияга ҳам тайёрлангандик. Майдонга яхши ниятда чиқилади, лекин нима содир бўлишини ўйиндан кейин билиб оласиз. Ғалабадан хурсандман.

- Бугун сиз томондан ҳам, Бабаян томондан ҳам эътирозлар кўзга ташланди. Ҳакамлар бугунги ўйин даражасига мосмиди?

- Ўйин давомида ҳиссиётлари бўлиши табиий. Ўзимда бундай ҳолатлар кўп бўлган. Ҳатто 70 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ҳам ўй-фикрлар фақат майдонда бўлади. Бу футболнинг бир қисми. Энг ёмон нарса — беғам бўлиш. Ҳакам икки томон зарарига ҳам ишлаган вазиятлар бўлди.

- Шогирдларингизда ғалабага бўлган кучли иштиёқ кўзга ташланди. Осиё Чемпионлар лигасида шу жиҳат етишмаётгандек...

- Четдан гапириш жудаям осон. Ҳар бир ўйинга ўзига яраша тайёргарлик кўрилади. Майдонга хоҳишсиз тушмаймиз. Бугун бир-бирига муносиб жамоалар майдонга тушди. Хатолар Европа футболида ҳам кузатилади. Биз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. 

- Ҳақназарий ва Санчес енгил жароҳати сабаб мажбуран захирага олинди. Чемпионлар лигасига қадар бу ўйинчилар тиклана оладими?

- Шу нарса бошни қотирмоқда. Уч кундан сўнг "Сепаҳон"га қарши майдонга тушамиз. Ушбу ўйингача тикланиб олиш ҳам керак. Жароҳатланганлар ҳам бор. Бу ҳам бир синов. Тезроқ тикланишимз керак. Зеро, тил шундай суяксиз нарсаки, ютганингда тепага олиб чиқиб қўяди, муваффақиятсизликка учрасанг, пастга судрайди.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика