UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  4 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3

Миржалол Қосимов: "Шабаб Ал Аҳли" билан бўладиган ўйинлар ҳал қилувчи тўқнашув" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Шабаб Ал Аҳли" билан бўладиган ўйинлар ҳал қилувчи тўқнашув"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовга Санжар Турсунов ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум! Жуда ҳам муҳим ўйин бизни кутмоқда. Ўтган ўйинда мағлуб бўлганимиз туфайли ҳам "Шабаб Ал Аҳли" билан бўладиган икки баҳс ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўйлайманки, "Шабаб Ал Аҳли" ҳам шу фикрда. Рақиб ҳам ўтган тур мағлуб бўлди ва ҳар иккала жамоа эндиликда фақат ғалаба учун курашади.  Гуруҳимизда бўш жамоанинг ўзи йўқ ва осон ўйинлар ҳам йўқ. Ҳар бир баҳс муҳим аҳамиятга эга. Бўлажак учрашувга тайёрмиз. Футбол шундай ўйин ва унда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўтган ўйиндаги хатоларимиз хусусида хулосалар қилинди, футболчилар билан гаплашиб олдик. "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйинда хатоларни йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз. Яхши ва чиройли ўйнаб, имкон қадар кўпроқ вазиятлар содир этишга уринамиз"

—  "Шабаб Ал Аҳли" билан АГМК гуруҳда бир хил вазиятда ва очколар бўйича ҳам тенглик. Гуруҳда сизлар 3-ўрин, рақиб эса 4-поғонада. Бу жиҳат эртанги ўйинга қай даражада таъсир қилади?
— Ҳар иккала жамоа бир хил ҳолатда. Дастлаб дуранг ўйнадик ва ўтган турда мағлубиятга учрадик. Шу боисдан ҳам аввал таъкидлаганимдек қаторасига иккита ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳал қилувчи бўлади. Бу тўқнашув кимнидир имкониятларини оширса, ким учундир имкониятларни ёпади. Шу тарафлама ҳам мазкур ўйинлар янада қизиқ бўлади.

— Мағлубият бўлажак ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
— Бу яхши тарафга ҳам ёки ёмон томонлама ҳам таъсир қилиши мумкин. Хатолардан хулоса чиқарган ҳолда бўлажак ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Хато ва камчиликларни бартараф этиб, эртанги баҳсда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Мақсад мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Санжар Турсунов: "Эртанги ўйинда фақат ғалаба учун чиқамиз. Ҳозирги вазият шуни тақозо этади. Ўзимизнинг хатоимиз туфайли гуруҳда шундай вазиятга тушиб қолдик. Шу боис фақат ғалабани қўлга киритишга бор кучимизни сарфлаймиз. Мураббийимизнинг гапларига қўшиламан, ўтган ўйиндаги мағлубият яхши томонлама ҳам ёки аксинча тарафга ҳам таъсир этиши мумкин. Эртанги баҳс жуда ҳам қизиқарли бўлади. Бизга ҳам, рақибга ҳам ютуқ керак. Ҳар иккалла томон бир ҳил ҳолатда. Шуниси аниқки, бўлажак баҳсда фақат ғалаба учун курашамиз".

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика