UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  11 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Миржалол Қосимов: "Шабаб Ал Аҳли" билан бўладиган ўйинлар ҳал қилувчи тўқнашув" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Шабаб Ал Аҳли" билан бўладиган ўйинлар ҳал қилувчи тўқнашув"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовга Санжар Турсунов ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум! Жуда ҳам муҳим ўйин бизни кутмоқда. Ўтган ўйинда мағлуб бўлганимиз туфайли ҳам "Шабаб Ал Аҳли" билан бўладиган икки баҳс ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўйлайманки, "Шабаб Ал Аҳли" ҳам шу фикрда. Рақиб ҳам ўтган тур мағлуб бўлди ва ҳар иккала жамоа эндиликда фақат ғалаба учун курашади.  Гуруҳимизда бўш жамоанинг ўзи йўқ ва осон ўйинлар ҳам йўқ. Ҳар бир баҳс муҳим аҳамиятга эга. Бўлажак учрашувга тайёрмиз. Футбол шундай ўйин ва унда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўтган ўйиндаги хатоларимиз хусусида хулосалар қилинди, футболчилар билан гаплашиб олдик. "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйинда хатоларни йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз. Яхши ва чиройли ўйнаб, имкон қадар кўпроқ вазиятлар содир этишга уринамиз"

—  "Шабаб Ал Аҳли" билан АГМК гуруҳда бир хил вазиятда ва очколар бўйича ҳам тенглик. Гуруҳда сизлар 3-ўрин, рақиб эса 4-поғонада. Бу жиҳат эртанги ўйинга қай даражада таъсир қилади?
— Ҳар иккала жамоа бир хил ҳолатда. Дастлаб дуранг ўйнадик ва ўтган турда мағлубиятга учрадик. Шу боисдан ҳам аввал таъкидлаганимдек қаторасига иккита ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳал қилувчи бўлади. Бу тўқнашув кимнидир имкониятларини оширса, ким учундир имкониятларни ёпади. Шу тарафлама ҳам мазкур ўйинлар янада қизиқ бўлади.

— Мағлубият бўлажак ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
— Бу яхши тарафга ҳам ёки ёмон томонлама ҳам таъсир қилиши мумкин. Хатолардан хулоса чиқарган ҳолда бўлажак ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Хато ва камчиликларни бартараф этиб, эртанги баҳсда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Мақсад мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Санжар Турсунов: "Эртанги ўйинда фақат ғалаба учун чиқамиз. Ҳозирги вазият шуни тақозо этади. Ўзимизнинг хатоимиз туфайли гуруҳда шундай вазиятга тушиб қолдик. Шу боис фақат ғалабани қўлга киритишга бор кучимизни сарфлаймиз. Мураббийимизнинг гапларига қўшиламан, ўтган ўйиндаги мағлубият яхши томонлама ҳам ёки аксинча тарафга ҳам таъсир этиши мумкин. Эртанги баҳс жуда ҳам қизиқарли бўлади. Бизга ҳам, рақибга ҳам ютуқ керак. Ҳар иккалла томон бир ҳил ҳолатда. Шуниси аниқки, бўлажак баҳсда фақат ғалаба учун курашамиз".

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика