UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  1 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  51 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига ғалаба учун келганмиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига ғалаба учун келганмиз"

ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Насср" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ва Зафар Полвонов иштирок этишди.

"Ал Насср"ни ҳурмат қилган ҳолда бу босқичда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги кайфият яхши, тайёргарлик жуда яхши олиб борилди. "Ал Насср" қанчалик кучли бўлмасин, биз ижобий натижа учун келганмиз. Мақсадга эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Миржалол Қосимов.  

- Ўзбекистон чемпионати ўйинларига у қадар кўп мухлис келмайди. Эртага эса стадион тўлиши кутилмоқда. Жамоаингизга бу салбий таъсир қилмайдими?

- Бу аксинча яхши бўларди. Стадион тўлиб турса чиройли ўйин бўлади. Футбол мухлислар учун.

- Икки жамоа ҳам бир-бирини деярли билмайди. Ўйин бошида қандай ҳаракат қилмоқчисизлар?

- Бу ўйиннинг боришига боғлиқ. Ўйинга режа тузилади, аммо майдонда барчаси бошқача бўлиб кетиши мумкин. Лекин биз имкон қадар тўпни ўзимизни сақлаб туришга уринамиз. Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага битта ўйиндан иборат баҳс бўлади. Бундан қандай фойдаланмоқчисизлар?

Зафар Полвонов: - Тўғри битта имконият бор. Барча йигитларнинг кайфияти жуда яхши. Ўйлайманки эртага ҳам шундай бўлади. "Ал Насср"ни ўрганиб чиқдик. Кучли жамоа. Ҳар бир чизиқда кучли легионерлари бор. Маҳаллий футолчилари ҳам кучли. Лекин шунга қарамай биз бир жамоа бўлиб ғалаба учун курашамиз.



Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика