UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  6 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  7 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  19 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз"

"Бунёдкор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

"Йигитлардан миннатдорман. Бу мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатишмоқда. Стадионга келган мухлислар ачинишмади деб ўйлайман. Биринчи таймда яхши ҳаракат қилдик. Гол ўтказганимиздан кейин йигитлар шошишмади ва бу ўз самарасини берди. Иккинчи таймда икки жамоа ғалаба учун курашди. Ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Кеча Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида ишлаши ҳақида хабар чиқди. Ушбу ҳакамимизга жамоа номидан келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

"Бухоро" таркибида тажрибали футболчилар бор, биздаги йигитлар ҳам бироз малакаси камроқ бўлиши мумкин, аммо ёш эмас. Аввал ҳам айтганман, биздаги футболчилар қизлар билан гаплашади, шундай экан уларни ёш деб бўлмайди.

Терма жамоа билан узоқ сафарга бориб келдим. Сенегал ва Марокаш билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлиши керак. Таркибдаги барча ўйинчиларга имконият берилди. Шундай давом эттирилса Осиё Кубогига яхши ҳолатда етиб борамиз", - дейди Миржалол Қосимов.



"Ғалаба қозондик, кайфият зўр. Мураббий танлаган тактикада ўйнаяпмиз, натижа бўлмоқда. Ҳар бир ўйиндан олдин гол ураман деб майдонга тушаяпман, шукурки бунга эришаяпман", - дейди Хуршид Ғиёсов.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика