UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  139 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  8 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  9 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  34 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди. Муҳими, керакли 3 очкони қўлга киритдик. Суперлигада осон ўйин қолмаган. Гарчи "Нефтчи" жамоаси жадвалда пастки ўринларда бўлсада, жамоа анча шаклланган ва кучли рақиб. Яхши футболчилар йиғилган, тажрибали мураббийга эга. Биз бугунги баҳсда ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Ўйлашимча, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин давомида футболчилардан тезроқ ҳаракатланишни сўрагандим. Шу туфайли оддийроқ вазиятларда кўпроқ тўп йўқотдик. Рақиб ҳам яхшигина қаршилик кўрсатди. Бугун ҳеч бир жамоа ёмон ўйнамади. Хусусан жамоамиз ҳам яхши ҳаракатланди. Очиқ, ҳужумкор футбол бўлди. Шу ўринда мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Буёғига жамоа кичик таътилга чиқади. Кейинчалик мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни давом эттирамиз.

Футболда кутилмаган ва қизиқарли ҳолатлар кўплаб учраб туради. Касьян ва Сия ажойиб имкониятлардан фойдалана олмади. Мен улардан бугун тезроқ ҳаракатланишни талаб қилганим туфайлими, балки улар юзага келган имкониятларни тезда ҳал этишга шошилишгани ҳам вазиятларни голга айлантиришда панд берган бўлиши мумкин. Голларимиз меҳнат эвазига, қийинчилик билан юзага келди. Биринчи голдан кейин эса ўз дарвозамиздан осонгина тўп ўтказиб юбордик. Бу ҳам биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Йигитлар консентрацияни йўқотишди. Биз улардан диққатни жамлашни талаб қиламиз. Ўша гол руй берган вазиятда футболчини ярим ҳимоячиларимиздан ҳеч ким кутиб олмади. Футболда эса бундай голлар баъзан учраб туради. Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа бундай эътиборсизликка йўл қўймаслиги керак. Қолаверса, жамоамиз футболчилари кетма-кет жароҳат олиши кузатилди. Ўтган ўйинда Алишер Жалилов, кеча Дилшод Аҳмадалиев ва Жиззах билан ўйинда Санжар Турсунов кескин тўқнашувда жиддий жароҳатланганди. Юзага келадиган танаффусда улар сафга қайтишади, деган умиддаман.  

Суперлигадаги тўхталиш юзага келмоқда. Чунки ФИФА кунлари туфайли бу содир бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Осиё чемпионатига қатнашадиган Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига, Осиё Кубоги саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон Миллий жамоаси ва ОФК кубогида қатнашадиган "Сўғдиёна" жамоаларига омад тилаб қоламан. Улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади ва биз уларга мухлислик қиламиз. Июнь ойида гарчи чемпионатда танаффус юзага келсада, ўзбек футболи учун муҳим мусобақалар бўлади. Халқаро майдондаги баҳсларда ҳар учала жамоамизга омад ёр бўлсин", - дея Миржалол Қосимов матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика