UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  0 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  3 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  18 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  21

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Курашларга бой қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. "Пахтакор"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этиб бўлмайди. Шу боисдан бугунги беллашувда тактик схемада ўзгариш амалга ошириб, 5-4-1 кўринишида ўйнашни лозим топгандик. 

Умуман жамоамиз бугун ёмон ҳаракат қилмади. Кучли рақибга карши муносиб ўйнашди. Яратилган қатор вазиятларни голга айлантира олганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Танаффусдан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи тушириб, одатий 4-3-3 тактик схемасига кайтгандик. 

Бироқ иккинчи таймдаги кутилмаган автогол ўйин тизгинини бузиб қўйди. "Пахтакор"даги тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди, ҳамда улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Бу билан "Пахтакор"ни табриклайман. Жамоамиз эса келгуси учрашувларда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилади. Олдимизда кубок доирасидаги баҳс турибди", - дейди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика