UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  8 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Миржалол Қосимов: "Нефтчи"даги фарқ? Кеча нима овқат едингиз деб сўранг олдин" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Нефтчи"даги фарқ? Кеча нима овқат едингиз деб сўранг олдин"

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Нефтчи” – ОКМК (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ёмон бўлмади. Бу ерга яхши ниятда келгандик. Ўз навбатида "Нефтчи" ҳам уч очко учун тушганди. Дуранг иккала жамоани ҳам қаноатлантирмади деб ўйлайман. Бир хил хатоларга йўл қўйдик. Гол урганимиздан кейин ҳисобни ушлаш учун ўйнагандек кўриндик. Бу ўйинни қайта кўриб чиқиш керак. "Нефтчи" ҳам ҳисобни тенглаштиргандан кейин ҳисобни ушлашга ўйнагандек туюлди. Майли бир очко олдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир ўйин жиддий. Имкониятлардан фойдаланиш керак эди. Айтиб келганман дарвозабонлар қутқармаса қийин бўлади.

- Бугун АГМК бир очкога эга бўлдими ёки икки очко йўқотдими?

- Яхши ниятда келгандик. Демак, икки очко йўқотдик.

- Ўтган йилги "Нефтчи" билан бу йилги "Нефтчи"нинг фарқи борми?

- Укам, кеча нима овқат едингиз деб сўрагин (кулади). Бошқа схемада ҳам ўйнаб туриш керак. Уч нафар марказий ҳимоячи, умумий беш ҳимоячи билан ютқазиш қийин. Бу сафар дуранг бўлиб қолди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика