UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  9 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

Миржалол Қосимов: Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади Янгиликлар

Миржалол Қосимов: Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади

"Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим таъкидлаб келганман, Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади. Наманганда ғалаба қозониш осон эмас. Чунки бу жамоани ҳақиқий ва ашаддий мухлислари майдонда уларга 12-ўйинчига айланади. Бундай ажойиб муҳит нафақат мезбонларга, балки рақиб сифатида бизга ҳам қизиқ ҳамда ёқимли. Ўйлайманки, стадионга келган ишқибозлар шиддатли ва юқори темпдаги футболни томоша қилишди. Ўйиндаги дуранг натижаси ҳам адолатли бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб олмалиқлик футбол мухлисларини АГМК жамоасининг совриндор бўлгани билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларга ва штабдаги мураббий ҳамда барча персоналларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, комбинатда ишлайдиган барчани ушбу муваффақият билан табриклайман. Қоровулдан тортиб раҳбариятгача ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўтган йили натижа яхши бўлмаганига қарамасдан раҳбарият ишонч билдиргани учун ташаккур айтаман. Ўйлайманки, бу авваламбор уларнинг ютуғи. Шу боисдан  ўзим ва футболчилар номидан раҳбариятга катта раҳмат айтаман.

Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Шу боисдан ҳам мазкур мусобақа доирасида яна Наманганга келиш ниятимиз бор".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика