UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  12 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6

Миржалол Қосимов: Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади Янгиликлар

Миржалол Қосимов: Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади

"Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим таъкидлаб келганман, Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади. Наманганда ғалаба қозониш осон эмас. Чунки бу жамоани ҳақиқий ва ашаддий мухлислари майдонда уларга 12-ўйинчига айланади. Бундай ажойиб муҳит нафақат мезбонларга, балки рақиб сифатида бизга ҳам қизиқ ҳамда ёқимли. Ўйлайманки, стадионга келган ишқибозлар шиддатли ва юқори темпдаги футболни томоша қилишди. Ўйиндаги дуранг натижаси ҳам адолатли бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб олмалиқлик футбол мухлисларини АГМК жамоасининг совриндор бўлгани билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларга ва штабдаги мураббий ҳамда барча персоналларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, комбинатда ишлайдиган барчани ушбу муваффақият билан табриклайман. Қоровулдан тортиб раҳбариятгача ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўтган йили натижа яхши бўлмаганига қарамасдан раҳбарият ишонч билдиргани учун ташаккур айтаман. Ўйлайманки, бу авваламбор уларнинг ютуғи. Шу боисдан  ўзим ва футболчилар номидан раҳбариятга катта раҳмат айтаман.

Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Шу боисдан ҳам мазкур мусобақа доирасида яна Наманганга келиш ниятимиз бор".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика