UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  6 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  22 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда дуранг ўйнадик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда дуранг ўйнадик"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Қизиқарли ва очиқ ўйин гувоҳига айландик. Иккала жамоа ҳам ғалабани мақсад қилиб, майдонга тушганди. Биринчи бўлимни ғалаба билан тарк этдик. Яхши имкониятларни юзага келтиргандик. Ҳисобда олдинда бораётганимизда Санчес рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Футбол шундай эпизодлардан иборат. Кимдир бундан фойдаланади, кимдир аксинча. Шу боис, ҳақли равишда дуранг ўйнадик, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилганди. 

- ОКМКнинг яхши ўйин намойиш этгани ҳамда кўп вазият яратганини инобатга олсак, клуб бугунги баҳсда 1 очко ишладими ёки 2 очко бой бердими?

- Насиб қилганига эришамиз. "Металлург"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп имконият яратгандик. Бекободликлар йўллаган бешта зарбанинг тўрттаси голга айланди. Биз эса йигирмага яқин зарба йўлладик. 

- Омадсиз ўйинлардан сўнг жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Биз принципиал жиҳатдан яхши ўйин намойиш этмоқдамиз. Бекободликларга қарши баҳсда ҳам ўйинни назорат қилдик ва ёмон ўйин намойиш этмадик. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Бугун ҳам биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда Рубин Санчесда яхши вазият юзага келганди, аммо у рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади. Бошқа жамоалар сингари бугун "Пахтакор"га қарши бор кучимизни ишга солдик. Олдимизга 3 очко олиш вазифаси қўйилганди. Бугун иккинчи бўлимда оқсадик, қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Яна шундай кетсак, жамоа муваффақиятсизлик тубига ғарқ бўлади. Аммо бизда ҳали бундай эмас. Бугун ҳам ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоада ҳеч қандай инқироз йўқ. Бу нормал ҳолат.

- "Металлург"га қарши баҳсдан сўнг деярли барча чизиқда ўзгариш қилдингиз. Бу футболчиларнинг аввалги ўйинлардаги чарчоқ аломати билан боғлиқми ёки уларга берилган вазифани бажаролмагани билан боғлиқми?

- Шуни эсдан чиқариш керак эмаски, яна уч кундан кейин ўйинимиз бор. ОЧЛ сафаридан сўнг Бекобод клуби билан охиригача кураш олиб бордик. Ўзим кўп ротация қиламан. Кейинги ўйинни ҳам инобатга олганмиз. 


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика