UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  0 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   0 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  17

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.





"Мағлуб бўлдик, "Қизилқум"ни табркилайман. Футбол шундай қизиқарли ўйин. Кимдир хато қилади, кимдир ўшандан фойдаланади. Бизда биринчи таймнинг ўзида имконият бўлганди, аммо Гадоев гол ура олмади. Агар ўша гол бўлганида вазият бошқача бўларди деб ўйлайман. Иккинчи таймда шошилдик, ҳисобда ортда қолаётганимиз боис оддий вазиятларда тўп йўқотдик. Акром Комиловнинг қизил карточкаси ҳам панд берди. Сўнгги дақиқаларда ҳеч бўлмаса дурангга эришишга уриндик. Бундан хулоса чиқарамиз, ҳамма ўйинда ютишнинг иложи йўқ. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришини бошлаймиз", - дейди Миржалол Қосимов. 

- Акром Комилов ёки Элгужа Григалашвили биринчи таймнинг ўзида кўп эътироз билдиришди. Иккинчи таймда улардан бири қизил карточка олиши аниқдек эди...
- Тўғри ундан олдин ҳам иккита вазият бўлганди, ҳакамнинг қарорини тушунмадим. Битта вазиятда эса сариқ карточка кўрсатилди. Футбол иккита дарвозага ўйналади. Бошқа гапим йўқ.

- Бугунги мағлубиятда дарвозабоннинг қанчалик айби бор?
-
Ким хато қилмайди? Яратгандан бошқа ҳамма хато қилади. Лекин йигитлар иккинчи таймда тушиб охиригача курашишди. "Бунёдкор" билан ўйинда Жокич ҳам қизил карточка олганди ва иккинчи таймда ғалаба қозониб кетгандик. Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар йигитлар ҳаракат қилишди. Шу нарса мени қониқтирди.

- Элвин Фортес бугун захирадан тушди. Бир муддат у ўринбосарлар сафида ҳам кўрдик. Қандайдир муаммо борми?
- Муаммо ўзида. Муаммо менда эмас, у менинг уйимда далада ишламайди. Футболчи учун биринчи навбатда жамоа бўлиши керак.

- Дарвозабонларнинг савияси жамоага мос келади деб ўйлайсизми?
- Биласиз бизда уч нафар бир хил дарвозабонимиз бор. Суперлигада ҳам, ОЧЛда ҳам барча посбонларимиз тушишди. Футбол шундай ўйин, хатолар бўлиб туради. Беайб парвардигор.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика