UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  44 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Миржалол Қосимов: "Финални шубҳасиз йил ўйини деб аташим мумкин" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Финални шубҳасиз йил ўйини деб аташим мумкин"

Олий лиганинг сўнгги 30-тури доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив" жамоаси чемпионлик билан табриклайман. Ўйин икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эмасди. Шу боисдан ҳам футболчилар руҳий босимдан халос ҳолда ўйнашди. Учрашувда футболчилар имкон қадар жароҳат олмасдан ўйнашлари кераклиги айтилганди. Олдимизда ўта муҳим баҳс турибди. Ўзбекистон кубоги финалида "Локомотив" билан беллашамиз. Бу тўқнашувни шубҳасиз йил ўйини деб аташим мумкин. Бизни жуда қизиқарли баҳс кутмоқда.

Гадоевни жароҳати? Ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин. Эртага шифокорлар кўригидан сўнг ҳаммаси маълум бўлади. Мен Шоҳруҳ Гадоевни кўзларига қарадим, ўйлашимча, у қадар ёмон эмас. Барчаси тиббий кўрикдан кейин аниқ бўлади.

Тактик схемани ўзгариши нима билан боғлиқ? Бу рақибни чалғитиш эмас, балки финал олдидан расмий машғулот бўлди, дейиш мумкин. Айнан шундай ўйинлар орқали янги тактик схемаларни синаб кўриш керак. Тактика ўзгаргани боис футболчилар ҳимояда баъзи хатоларга йўл қўйишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика