UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  3 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  26 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1

Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда"

ОЧЛ "A" гуруҳи 2-тур доирасидаги АГМК - "Истиқлол" ўртасидаги ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Эртага Худо хоҳласа бизни яна бир жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. "Истиқлол" бизга қўшни жамоа, шу боисдан ўзига хос дерби бўлади. Ўзбекистон ва Тожикистон жамоаларининг ўзаро ўйинлари азалдан дерби мақомида қизғин тўқнашув бўлиб келган. Ўйлайманки, эртага мухлислар чиройли футбол гувоҳи бўлишади. Ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Аввал айтганимдек, ҳар бир учрашувга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба илинжида майдонга тушамиз. "Истиқлол" жамоаси тартибли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг ички чемпионат ўйинлари, хусусан суперкубок ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинларини кўриб чиқдим. "Истиқлол" жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Рақибнинг тартибли ва чуқур ҳимоясини ёриб киришга ва қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр ва биз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз". 

- 2 йил аввал ОЧЛ саралаш ўйинида "Истиқлол" билан АГМК тўқнаш келган ва унда ғалаба қозонгансизлар. Бу жиҳат сизларга руҳий устунлик берадими?

- Олмалиқдаги ўйин тарихга айланган. Бу албатта жамоамиз ва мухлислар учун ёқимли тарих сифатида қолган. Лекин эртанги баҳс буткул бошқа ва янги чақирув бўлади. Биз эртага ҳам Худо хоҳласа ўша ёқимли дамларни ишқибозларга тақдим этишга ҳаракат қиламиз. 

- АГМК ҳужумкор футбол кўрсатади, эртанги рақиб "Истиқлол" эса ҳимоявий. Эртанги баҳсда тактик тарафлама ўзгариш бўладими?

- Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, "Истиқлол" ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтишда хавфли. "Истиқлол" сафида Манучехр Жалилов ва Ҳусейн Доған каби яхши ва тезкор футболчилар бор. Имкон қадар рақибга қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини бериш керак эмас. Лекин бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди. Биз рақибнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтиш баробарида уларни қарши ҳужумга ўтиб кетмасликларини таъминлашимизга тўғри келади.

Миржамол Қосимов (АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси): "Авваламбор Ассалому алайкум. Бош мураббийимиз айтганларидек, эртанги ўйинга тайёргарлик яхши кетмоқда. Бу ерга жамоамиз шунчаки келгани йўқ. ОЧЛда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Худо хоҳласа эртанги ўйинга барча футболчилар билан яхши ҳаракат қилиб, ўзбекистонлик мухлисларга ғалабани тортиқ этишга уринамиз. Икки йил аввалги ўйин тарихга айланган ва бизни эртага янги баҳс кутмоқда. Шу боисдан ҳам аввалги учрашувни эсдан чиқариб, унга чалғимасдан бор диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Худо хоҳласа эртага мухлисларни яна бир бор хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз".


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика