UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Миржалол Қосимов: "Чемпионат ўзининг қизғин палласига кирди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Чемпионат ўзининг қизғин палласига кирди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Чемпионат ўзининг қизғин палласига кирди, чунки юқори ўринлар учун ҳам, лигада жон сақлаб қолиш учун ҳам кураш давом этяпти. Баҳс қизиқарли, жанговар тарзда ўтди. Қолаверса, учрашув ёмғир остида ўтгани туфайли тез суръатларда кечди. Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Негаки биринчи тайминг ўзида кўплаб голли вазиятларни юзага келтирдик. "Металлург" футболчиларига қойил қолиш керак, жамоа очко қўлга киритиш учун жонни бериб ҳаракат қилди. Ёмғир ёғиб турганига қарамасдан, мухлислар ҳам севимли жамоасини охиригача қўллаб-қувватлаб турди. Фурсатдан фойдаланиб, "Металлург"га омад тилаб қоламан.

- АГМК ҳозирча 2-ўринда турибди. Жамоанинг кумуш медални қўлга киритиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Зўр имкониятга эгамиз. Агар чемпионат бугун тўхтатилса, айнан 2-ўринда қоламиз (кулади). Ҳали ўйинлар олдинда, шунга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз – мухлисларимизни шод этиш. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, 2-ўринни қўлга киритишга уринамиз.

- Тимур Кападзе У-23 Осиё кубоги саралаш босқичи учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унда чемпионликни қўлга киритган АГМК U-21дан ҳеч ким йўқ. Шу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Йил бошида ҳамма жамоалардан футболчиларни жалб қилишган. "Олимпик"да бизнинг ўйинчимиз ҳам бор. "Олимпик" жамоаси бекорга ташкил этилмади.

- Александр Касьяннинг бекор қилинган голи ҳақида...

- Аниқ билмайман, бир нарса дейиш қийин. Ўйинда ВАР ишлади ва унда малакали мутахассислар фаолият кўрсатишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика