UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  127 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қонун устувор бўлди. Футболда "сен урмасанг, сенга уришади", деган қонун бор. Бу учрашувда биринчи даврадиги энг яхши ўйинимизни ўтказдик деб ўйлайман. Йигитларга ҳеч нарса дея олмайман. Бўлиб туради. Курашларга бой , комбинацион ўйин бўлди. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсадик. Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик. Энди футболдан кичик таътилга чиқамиз. Ҳаёт эса давом этади. Қайтараман, бугун биринчи даврадаги энг яхши ўйинимиз бўлди.

- Охирги пайтлар икки дарвозабонни алмаштириб ўйнатяпсиз. Аммо жамоа дарвозасига йўлланаётган икки зарбадан бири кўпинча гол билан якунланяпти. Бу жиддий муаммо эмасми?

- Албатта, бу муаммо. Аммо фақатгина ишламаган инсон хато қилмайди. Бу хатолардан тўғри хулоса чиқариш лозим.

- Давралар оралиғида жамоада ўзгаришлар бўладими?

- Жамоада унчалик ҳам катта ўзгариш кузатилмайди. Жароҳатда бўлган ўйинчиларимизни тезроқ сафга қайтишса, бу нур устига аъло нур бўларди. 

- АГМК чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири. Аммо баъзи чизиқларда яқори савияли ўйинчилар етишмаётгандек туйилмаяптими? Масалан, Анзур Исмоилов келгандан кейин ҳимоя анча тартибга келди. Бошқа позицияларчи?

- Ҳар бир мураббий таркибида кучли ўйинчилар бўлишини хоҳлайди. Аммо курашда бошқа жамоалар ҳам бор. Менимча, биз шу таркиб билан ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатяпмиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика