UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  0 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  4 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  5 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  12 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  12 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  10 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қонун устувор бўлди. Футболда "сен урмасанг, сенга уришади", деган қонун бор. Бу учрашувда биринчи даврадиги энг яхши ўйинимизни ўтказдик деб ўйлайман. Йигитларга ҳеч нарса дея олмайман. Бўлиб туради. Курашларга бой , комбинацион ўйин бўлди. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсадик. Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик. Энди футболдан кичик таътилга чиқамиз. Ҳаёт эса давом этади. Қайтараман, бугун биринчи даврадаги энг яхши ўйинимиз бўлди.

- Охирги пайтлар икки дарвозабонни алмаштириб ўйнатяпсиз. Аммо жамоа дарвозасига йўлланаётган икки зарбадан бири кўпинча гол билан якунланяпти. Бу жиддий муаммо эмасми?

- Албатта, бу муаммо. Аммо фақатгина ишламаган инсон хато қилмайди. Бу хатолардан тўғри хулоса чиқариш лозим.

- Давралар оралиғида жамоада ўзгаришлар бўладими?

- Жамоада унчалик ҳам катта ўзгариш кузатилмайди. Жароҳатда бўлган ўйинчиларимизни тезроқ сафга қайтишса, бу нур устига аъло нур бўларди. 

- АГМК чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири. Аммо баъзи чизиқларда яқори савияли ўйинчилар етишмаётгандек туйилмаяптими? Масалан, Анзур Исмоилов келгандан кейин ҳимоя анча тартибга келди. Бошқа позицияларчи?

- Ҳар бир мураббий таркибида кучли ўйинчилар бўлишини хоҳлайди. Аммо курашда бошқа жамоалар ҳам бор. Менимча, биз шу таркиб билан ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатяпмиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика