UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  5 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  129 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  22 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қонун устувор бўлди. Футболда "сен урмасанг, сенга уришади", деган қонун бор. Бу учрашувда биринчи даврадиги энг яхши ўйинимизни ўтказдик деб ўйлайман. Йигитларга ҳеч нарса дея олмайман. Бўлиб туради. Курашларга бой , комбинацион ўйин бўлди. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсадик. Бу ўйинда мухлислар ютди, биз эса уч очко йўқотдик. Энди футболдан кичик таътилга чиқамиз. Ҳаёт эса давом этади. Қайтараман, бугун биринчи даврадаги энг яхши ўйинимиз бўлди.

- Охирги пайтлар икки дарвозабонни алмаштириб ўйнатяпсиз. Аммо жамоа дарвозасига йўлланаётган икки зарбадан бири кўпинча гол билан якунланяпти. Бу жиддий муаммо эмасми?

- Албатта, бу муаммо. Аммо фақатгина ишламаган инсон хато қилмайди. Бу хатолардан тўғри хулоса чиқариш лозим.

- Давралар оралиғида жамоада ўзгаришлар бўладими?

- Жамоада унчалик ҳам катта ўзгариш кузатилмайди. Жароҳатда бўлган ўйинчиларимизни тезроқ сафга қайтишса, бу нур устига аъло нур бўларди. 

- АГМК чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири. Аммо баъзи чизиқларда яқори савияли ўйинчилар етишмаётгандек туйилмаяптими? Масалан, Анзур Исмоилов келгандан кейин ҳимоя анча тартибга келди. Бошқа позицияларчи?

- Ҳар бир мураббий таркибида кучли ўйинчилар бўлишини хоҳлайди. Аммо курашда бошқа жамоалар ҳам бор. Менимча, биз шу таркиб билан ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатяпмиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика