UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  40 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

Миржалол Қосимов: "Бронза медали энди тарихга айланди. Навбат Ўзбекистон кубогига" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бронза медали энди тарихга айланди. Навбат Ўзбекистон кубогига"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Бухоро" учрашувида мезбонлар ғалабага эришишди (3:1).

- Биринчи навбатда узоқ давом этган ва мураккаб ўтган мавсум яхши нотада тугагани билан барчани табриклайман. Мавсум учун барчага раҳмат айтаман. Жамоамиз учун меҳнат қилган қоровулдан бошлаб токи раҳбариятга қадар миннатдорчилик билдираман. Энг муҳими, доим бизни қўллаб-қувватлаб, керакли паллада АГМКга далда бўлган мухлисларимизга минг раҳмат айтаман. Ўтган мавсум жамоамиз кўнгилгагидек иштирок этолмаганига қарамасдан, бизга ишонган ва доим елкадош бўлган ҳаммага ташаккур. Учинчи ўрин АГМК тарихида кичик бир янги саҳифа. Қадам ва қадам ишлашдан тўхтамаймиз ва янада ўсишга ҳаракат қиламиз. Пандемия муносабати билан жорий мавсум ҳар доимгиданда қийин кечди. Жамоамиз мавсум давомида коронавирус касаллигини ҳам бошдан ўтказди. Шунга қарамасдан тинмасдан меҳнат қилган ва майдонга чиқиб борини берган футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Ҳа, мавсум давомида ўйинимизда пасайишлар юзага келди. Иккинчи ўринни қўлга киритиш имконияти ҳам туғилганди, бироқ баъзи ўйинлардаги муваффақиятсизликлар якунда кумуш медалига эга чиқишимизга тўсқинлик қилди. Рақобатчиларимизга иккинчи даврада мағлубиятга учраганимиз қимматга тушди. Биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказганимиз ҳам АГМК жамоаси тарихидаги кичик бир ёқимли статистика. Бу албатта футболчилар ва менга доим ёрдам бериб келган мураббийлар штабининг меҳнати.

Яна бир бор барчага миннатдорчилик билдириб, бизга ишонган раҳбариятга раҳмат айтаман. Гарчи чемпионат тугаган бўлсада, мавсум ҳали жамоамиз учун якунлангани йўқ. Ҳаёт давом этади. Чунки бизни сешанба куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Локомотив"га қарши муҳим баҳс кутмоқда. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш вазифасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Бронза медали бу энди тарих. Биз ҳали яна ишлашда давом этамиз. Қисқа вақт ичида концентрацияни Ўзбекистон кубогига қаратамиз. 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Мақсад ўша куни Наманганда бош соврин учун курашда иштирок этиш", - дейди Қосимов.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика