UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  0 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  13 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин кутилганидек жанговор руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқди. Бу борада бизга омад кулиб боқди. Чунки, яхши биламиз, "Сўғдиёна" жамоаси яхши шаклланган. Таркибида иқтидорли ва малакали футболчилар ҳаракат қилади. Бугунги ўйинда Ботирали Эргашев жуда яхши ҳаракат қилди, у биринчи бўлимда ҳам юзага келган вазиятларда жамоамизни қутқариб қолди. Албатта, биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. "Сўғдиёна" ҳар доим охиригача курашади. Иккинчи бўлимда ҳам Ботирали Эргашев дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтариб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Бежизга "дарвозабон - ярим жамоа" деб айтишмайди. Гол урган жамоа ютарди, бу борада омад биз томонда бўлди.

Бу ўйин энди тарихга айланди, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашимиз керак. "Сўғдиёна" жамоасига 5-куни бўлиб ўтадиган ярим финал учрашувида фақат ва фақат омад тилаб қоламан.

- Футболчиларда ўйинлар давомида ўзаро қўпол муносабат кўпайиб кетди. Тажрибали мутахассис сифатида бу ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Баъзида ўйин тезлашиб кетади, кимдир кечроқ ҳаракат қилади. шунақа вазиятда эмоция юзага келади. Футбол бу шашка эмас, бу спорт тури курашларга бой. Кимдир қўполлик ишлатса, орадан бир дақиқа ўтмай ўзи шундай холатга тушиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика