UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  14 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо"- АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Қолаверса, мухлислар иккала таймда ҳам зерикишгани йўқ. Тўп учун охиригача кураш кечди. Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса, шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Сабаби, 1:0 ҳисобида орқада бора туриб, ўзларида куч топа олишди ҳамда рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ҳақли равишда ғалабага муносиблигини кўрсатишди. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин охирида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Агар ВАР бўлганида, биз ўйин давомида уч маротаба 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишимиз керак эди. Албатта, илк навбатда жамоа олдинга қўйган мақсад сари интилиши ҳамда мухлислар учун майдонга тушиши лозим. 

- "Динамо" сўнгги ўйинларнинг охирги дақиқаларида ўйинни бой бермоқда. Жамоани қай даражада ўргандингиз?

- Бу бутун дунё футболида содир бўладиган жараён ҳисобланади. Чемпионлар лигаси ёки кечаги АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларда ҳам шу ҳолат рўй берди. Футбол бир тайм ўйналмайди, 90 дақиқа давом этади. Рақибни ўрганишда ундай фикр бизда йўқ эди. 

- "Динамо" раҳбарияти омадсиз ўйинлардан сўнг бош мураббийни ўзгартирди. Янги мураббий қўл остидаги жамоанинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Самарқандликлар аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмаганди. Бекободдаги ўйинда ҳам Чумак майдондан четлатилмаганида, ғалаба қозониш имконияти бор эди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилганига қарамай, стандарт вазиятларни ўтказиб юборди. Янги мураббийга келгуси фаолиятида омад тилаб қоламан", - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика