UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Миржалол Қосимов: "Агар "Локомотив" ўз вазиятларидан фойдаланиб кетганида, ҳисоб оёғи осмондан бўлиб кетиши мумкин эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Агар "Локомотив" ўз вазиятларидан фойдаланиб кетганида, ҳисоб оёғи осмондан бўлиб кетиши мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган ОКМК – "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди


- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Очиқ ўйин кўрдик. "Локомотив" Про лигада ўйнашига қарамасдан, кучли ўйин кўрсатди. Уларда истеъдодли футболчилар йиғилган. Кубок бошқача турнир. Бир сонияга ғалаба қозондим деб ўйлайдиган бўлсанг, ғалабани қўлдан чиқариб юбориш мумкин. "Пахтакор" ҳам Самарқандда мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди. Бизда ҳам шунга ўхшаш вазият бўлиши мумкин эди. Энг кераклиги бир қадам олдинга ташладик. Аввалроқ, жамоамизда дисбаланс борлиги ҳақида айтдандим. Жароҳатлар ва ҳаказо. "Бунёдкор"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашувга қарши бор кучимиз билан тайёрланамиз. 

- Кубок учрашувларида кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ўйлайсиз?

- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Олдинлари 4-5 жамоа юқорида бўларди. 3-4 қуйида жон сақлаш учун ҳаракат қиларди. Ҳозирда эса барча жамоалар ҳаракат қилишмоқда, осон бўлмаяпти. Ҳа, хато ҳаммада бўлади. Энг кераклиси, ўйинлар курашга бой бўлмоқда.  Кураш бўлгандан кейин, ишқаланиш бўлади, ишқаланиш бўлгандан кейин учқун чиқади. Учқун чиққандан сўнг қорин тўяди. 

- Биринчи бўлимда иккила жамоа пас ўйнашга ҳаракат қилди. Бироқ, майдон сифати бунга йўл қўймади. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳаводан узатилган тўпларни кўрдик. Бу чим сифати билан боғлиқмиди?

- Йўқ, бу майдон сифатидан эмас. Менимча, биринчи бўлимда ҳаво дим эди. Қолаверса, "Локомотив" биринчи бўлимда тезкор ҳужумлар ташкил қилди. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Ўйинчилар пиёда юрди деб бўлмайди. Етарли темп бор эди. "Локомотив" Про лигада ҳаракат қилишига қарамай, яхши футболчиларга эга. Агар "Локомотив" ўз вазиятларидан фойдаланиб кетганида, ҳисоб оёғи осмондан бўлиб кетиши мумкин эди. Икки тўп фарқи билан мағлуб бўлаётган жамоа ўйинни ташлаб юбориши ҳам мумкин. "Локомотив" эса ундай қилмади, охиргача курашди. Бунга қойил қолиш керак. Ўзи асл мақсад курашиш эмасми? Буёғига фақат қийин ўйинлар кутиб турибди.

- ОКМКнинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади?

- Қуръадан кейин биламиз. Мен ҳеч қачон башорат бермаганман, бермайман ҳам. Бунга ҳаракат ҳам қилманглар.

- "Пахтакор"ни кеча кубокдан чиқиб кетиши ОКМКга қўшимча мотивация берадими?

- Уларни қозони бошқа, бизники бошқа. Бу ўйин ўтиб бўлди. Энди 6 августдаги учрашувга бор эътиборимизни қаратамиз. 

- Ўзбек футболидаги селекция жараёни ва скаутликка фикрингиз қандай? Баъзи жамоалар шунчаки видеони кўриб ҳам легионер олиб келишмоқда, бошқа жамоалар эса бориб, кўриб футболчи танлашмоқда...

- Баъзи форс мажор ҳолатларда ўзим ҳам видео орқали футболчи олишга мажбур бўлганман. Энг ёмон кўрган ҳолатларимдан бири бу. Инсон еётган нарсасини кўриб ейиши керак экан.

- Август ойида жамоанинг тақвими жуда тиғиз. Бугун ҳам жамоанинг асосий таркиби майдонга тушди. Бу жисмонан ортиқча юклама бермайдими?

- Бу аксинча жуда фойдали. Юқорида таъкидлаганимдек, бизда ҳозир дисбаланс бор, яъни баъзи футболчилар формада, баъзилари эса йўқ. Жароҳатлар ҳам, шамоллаш ҳам бор. Тақвим эса бу ҳолатни ўз изига туширишга ёрдам беради. Бу футболчиларнинг ўзлари ёқтирган касблари.

- Ғалаба қозонган бўлсангиз ҳам жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳеч қачон бундай бўлмайди. Агар инсон истаса, мукаммал нарсадан ҳам айб топа олади. Лекин, ўтган ўйинга қараганда жамоа ҳаракати анча яхшилашган. Биз янада тезлашишимиз, формамизни тиклашимиз керак. Бироқ, ҳар бир ўйин янги таассуротлар бера бошлайди. Жаҳон чемпиони бўлсанггина, муаммоларга эътибор бермаса бўлади. Чемпионатни ютсанг ҳам шундай бўлиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика