Мираброр Усмонов ЎФФ президенти лавозимида қолди

Narzulla Saydullayev
10 дек 2013, 11:04
Бугун ЎФФга янги президент сайлаш жараёни бўлиб ўтди.
Барча вакиллар бир овоздан Мираброр Усмоновни ЎФФ президентлигида қолишига овоз беришди.

"Зорим бору, зўрим йўқ. Бундай жамоа билан яна ишлаш бахтига эга бўлиб турибман. Энди ҳар икки лавозимдаги фаолиятимни давом эттираман. Билдирилган ишонч учун катта раҳмат. Энди бу ишончни оқлашим керак", - дейди Мираброр Усмонов.

Сардор Раҳматуллаев биринчи вице-президент, Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов ва ИИВ биринчи ўринбосари Адхамжон Аҳмедбаев вице президент лавозимида ишлашади.

Фарҳод Магометов, Алишер Султонов, Сардор Раҳматуллаев, Самвел Бабаян, Асқар Толибжонов, Эрматов, Акрамов ижроқўм аъзолари бўлиб сайланишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›