UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Минори Сато: “Охирги турлардаги ҳар бир очконинг қадри баланд” Янгиликлар

Минори Сато: “Охирги турлардаги ҳар бир очконинг қадри баланд”

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар”нинг япониялик футболчиси Минори Сатонинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Айниқса, менинг голларим жамоамга фойда келтиргани хурсандчилигимни янада оширди. Иккала гол ҳам қанотдан ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилди. Бундай пайтларда марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар хушёр бўлиши керак. Чунки қанот футболчилари бизни қаерга очилишимизга қараб, тўпни ўша жойга етказиб беришади.

Биринчи голда Акмал Шораҳмедов менга тўпни жуда қулай тарзда етказиб берди. Иккинчи голда эса Акрамжон Комиловнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлай олмади. Қайтган тўпни осонлик билан дарвозага киритдим. Мавсум жуда қизғин палласига кирди. Охирги турлардаги ҳар бир очконинг қадри баланд, - дейди Минори Сато.

"Бунёдкор" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика