UZ

Сўнгги янгиликлар

04:58Olamsport: UFC жангчисини автомобиль босиб кетди, коронавирусга чалинган чемпион ва бошқа хабарлар  0 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 01:23Германия. "Боруссия" М кутилмаганда "Фрайбург" майдонида ютқазиб қўйди  0 00:55А Серияда ҳам 5 ўзгаришга рухсат беришди  0 00:22Остон Ўрунов - Европа лигаси мақсади, Самвел Бабаян, "Локомотив"да пайдо бўлган одати ва бошқалар ҳақида  8 23:43Крауч, Роналду, Рамос, Бэйл рамзий термадан ўрин олди  11 23:11Шевченко Украина термаси билан шартномасини 2,5 йилга узайтиради  0 22:57Санчо ГФЛнинг хабарига ёзган твитини ўчириб ташлади  0 22:43Германия чемпионати. "Фрайбург" – "Боруссия" М. Асосий таркиблар маълум!  0 22:12"Бунёдкор" ўртоқлик учрашуви ўтказди  2 22:02Санчо ҳамда Аканжи жиддий тарзда жазоланди  0 22:01Про-лига-2020. Мавсум 3 июль куни старт олади. Тўлиқ тақвим билан танишинг   3 21:43АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди  0 21:31МЮ "Вулверхэмптон" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 21:14Флик: "Вернер ажойиб футболчи, "Челси"ни табриклайман"  13

Мино Райоланинг "сигирлари" Янгиликлар

Мино Райоланинг "сигирлари"

Асли келиб чиқиши италиялик бўлган 52 ёшли нидерландиялик агент Мино Райолани барча футбол мухлислари яхши танийди.

Айрим мухлислар уни ёмон кўришса, баъзилари агентнинг ишбилармонлигига қойил қолади.

Қайд этиш керак, унинг топ-мижозлари нархи анчагина юқори. Унинг йирик трансферлари нархини умумий ҳисоблаганда 660 млн еврони ташкил қилади. Ҳа, биз уларнинг фақатгина трансфер нархини биламиз. Райола ушбу трансферлардан катта сумма ишлаб олади.

15. Альфонс Ареоля – 16 млн евро

27 ёшли француз аслида ПСЖга тегишли. Ҳозирда у ижара асосида "Реал" таркибида ўйнамоқда.

14. Кэлвин Стенгс – 20 млн евро

21 ёшли футболчи "АЗ Алкмаар" жамоаси футболчиси. Ҳозирги пайтда у ушбу жамоа таркибида ўйнамоқда. Яқин вақтларда у ҳам катта жамоаларга юқори суммада пулланиши кутилмоқда.

13. Генрих Мхитарян – 25 млн евро

31 ёшли футболчи Арманистон терма жамоаси футболчиси ва айни дамда "Рома" таркибида ўйнамоқда. Райола ортидан у тез-тез жамоасини ўзгартириб турибди.

12. Жастин Клюйверт – 25 млн евро

Патрик Клюйвертнинг 20 ёшли ўғли Нидерландия термаси ва "Рома" футболчиси ҳисобланади. Унга кўплаб катта клублар харидор бўлиб туришибди.

11. Дониэлл Мален – 28 млн евро

21 ёшли ПСВ футболчисига "Барселона" ва "Реал" қизиқиш билдираётгани Райоланинг яқин вақтлар ичида катта сумма ишлаб олишини билдиради.

10. Мойзе Кин – 28 млн евро

20 ёшли италиялик футболчи ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида "Эвертон"га ўтди. Унинг трансферидан Мино катта сумма ишлаб олди.

9. Маркус Тюрам – 28 млн евро

13 млн евро эвазига Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига ўтганди. Мино трансфердан 2 млн евро комиссия пул олган. Маркус 22 ёшда.

8. Ирвинг Лосано – 35 млн евро

24 ёшли мексикалик футболчи айни дамда "Наполи" таркибида ўйнамоқда. У 2019 йили 45 млн евро эвазига ПСВдан Италияга кўчиб ўтганди. Ирвинг терманинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

7. Константинос Манолас – 40 млн евро

28 ёшли грек Лосанонинг жамоадоши ҳисобланади. "Наполи" ушбу ҳимоячини "Рома"дан 36 млн еврога сотиб олганди.

6. Алессио Романьоли – 45 млн евро

25 ёшли италиялик 2015 йилдан буён "Милан" футболчиси ҳисобланади. У "Сампдория"дан миланликлар таркибига ўтган.

5. Жанлуижи Доннарумма – 55 млн евро

21 ёшли кипер "Милан"дан кетмаган. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар давом этади. Катта эҳтимол билан Райола уни жамоадан олиб кетади.

4. Лоренцо Инсинье – 60 млн евро

28 ёшли ҳужумчи "Наполи"нинг асосий футболчиларидан бири ва Райолага катта маош тўлайдиган кам сонли футболчилардан.

3. Марко Верратти – 75 млн евро

27 ёшли италиялик футболчи Италия термаси ва ПСЖнинг марказида ўйнайди. У 2012 йилда "Верона"дан Париж жамоасига ўтганди.

2. Эрлинг Холанд – 80 млн евро

19 ёшли ҳужумчи қишки трансферлар ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед"ни эмас, Дортмунднинг "Боруссия"сини танлади.

1. Поль Погба – 100 млн евро

27 ёшли франциялик Райоланинг асосий мижози ҳисобланади. 2016 йилнинг ёзига қадар у "Ювентус"да ўйнади ва кейинчалик 100 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қайтганди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
27 мар 19:52:18
Habibulloh
Man shuncha payt Holand qishda o'tgan deb yuribmanaa)))))
+1   
27 мар 19:50:32
Special-one
Райолани сигирлари)) Гап йок ёрибсилаку
   
27 мар 21:44:47
Erali Bobomurodov
Yeb to'ymas mesh qorin
   
27 мар 20:43:52
Ashurov. Husan
Qaniydi bizaniyam ôyinchila shunaqa agentlaga ega bôsa
   
27 мар 20:20:12
LivBars
Чучка хам сигир бокарканда )))
албатта хазил уз ишини устаси лекин хакикатан жуда пулхур уз нафси деб канча уйинчиларни карерасини бошини еган.
   
27 мар 19:58:14
Juventus FC
Де лихт колиб кетибтию...
   
27 мар 19:54:16
Xaqiqat rost gapiradi
Ishti kozini biladigan haqiqiy biznesmen. Lekin chetdan qaraganda bir iflos,pulga toymas nokas.
   
27 мар 19:15:40
Omonbek
Yaxshiboyevni uyinini kursatib qoyish kerak bunga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг