UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Ўйиндан пенальти уролмаган Роналду кечаги қийин ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:43Расман. Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  4 08:18Копа Америка. Уругвай 100 фоизлик натижа кўрсатди, мезбонлар учун мусобақа якунланди  1 07:53Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  9 03:15 Евро-2024 1/8 финал. Португалия - Словения 0:0 (Пенальтилар 3:0), Роналдуни йиғлатган ўйин  9 02:40Евро-2024. Кошта Роналду ва Пепени антиқаҳрамон тамғасидан қутқариб қолди — Португалия Словенияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  248 02:06Роналду Евро ва ЖЧларда жаримадан 60та зарба берди  8 01:29"Вильярреал" спорт директори: "Гап нима ҳақда?"   8 01:07Аббосбек Файзуллаевнинг "Вильярреал"га ўтаётгани тасдиқланмади  8 00:50Евро-2024 1/8 финал. Франция - Бельгия 1:0, Мусобақадаги тўққизинчи автогол Францияга ғалаба тақдим этди  0 00:24Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" билан хайрлашди  7 23:38Максим Шацких: "Владимир Назаров атайин шу ўйин учун танланмади"  21 23:35Виталий Левченко: "Қарши ҳужумда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди"  18 23:33Учта голи бекор қилинган Лукаку Евро-2024да ўз ҳисобига гол ёза олмади  3 22:50Евро-2024. Франция чорак финалда!  27

Мино Райола: “Ўйинчилар нархини трансфер бозори белгилайди” Янгиликлар

Мино Райола: “Ўйинчилар нархини трансфер бозори белгилайди”

Машҳур футбол агенти Мино Райола “Марка” нашрига берган интервьюсида мижози Поль Погбанинг келажаги ва бошқа масалалар хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.


Погбадан ташқари Златан Ибрагимович, Марио Балотелли, Ромелу Лукаку, Генрих Мхитарян, Жанлуижи Доннарумма каби футболчилар унинг мижозлари қаторига киради.

- Ҳозир мижозларингиз ҳақида турли гаплар юрибди.

- Ҳозир менинг ва бошқаларнинг ўйинчилари тўғрисида гапириладиган давр. Лекин бу футбол шоуси эмас. Қизиқ интригалар, саргузаштлар. Эътиборимни футболга қаратганман.

- Конте, Гвардиола ва Моуриньонинг бюджети катта клубларга тайинлангани трансферлар бозори ҳақида ҳозирдан ўйлашга сабаб берадими?

- УЕФА миллий мусобақаларга катта зарар етказмоқда. Чемпионлар лигасини йўқотмаслик учун америкалик инвесторлар билан курашиб, клубларга катта пул бермоқда. Улар кундан-кунга бойиб боряпти. Бугун ички лигани ютиш муҳим, чунки Чемпионлар лигаси жуда муҳим. Гвардиола каби мураббийлар футболчиларни тарбиялашга қизиқмайди.

- Ёзнинг асосий юлдузи Поль Погба бўлади.

- Икки йилдан бери шундай ва бу олдинда ҳам давом этади. Бунга кўникдик. Умид қиламизки, Погба кейинги 10 йилда юлдуз бўлади. Ўтган йили “Ювентус” 4 клуб билан унинг трансфери борасида розилик берганди, аммо Полнинг ўзи қолишни хоҳлади. У пулдан муҳимроқ нарсалар борлигини тушунади. У ўзига қалбан маъқул тушган лойиҳани ва ўзига ишонган жамоани танлайди.

- Кейинги мавсум уни қаерда кўряпсиз?

- “Юве”да қолиш Погба учун муаммо бўлмайди. У Туринда бахтли, клуб эса уни таркибида кўришдан хурсанд. 2-3 жамоа билан музокара олиб боряпмиз ва лойиҳалар унда қизиқиш уйғотмоқда. Аммо у ҳозир эътиборини Европа чемпионатига қаратган.

- Ўша жамоалардан бири “Реал”ми?

- Бу сир эмас. Ҳар ёзда “Реал”, МЮ, “Челси”, “Барселона”, “Ливерпул” ва “Манчестер Сити” билан музокарага киришаман. Охирги икки йилда “Реал” билан ажойиб ҳамкорлик юзага келди. Аввал бундай эмасди. Ҳозир бу жиддий, ижобий диалог. Улар характеримни билишади. Мен ўз навбатида “Реал”нинг талабларини тушунаман.

- Реал”га Погба керакми?

- Қарор ҳозирча қабул қилинмаган. Зидан ва клубнинг хоҳиши муҳим. Ҳозир биз бошланғич жараёндамиз. Буни трансфер музокараси деб айтиш қийин. Икки томон истагини муҳокама қилади. Якунда келишув ёки аксинча бўлишини кузатамиз.

- Яна қайси клублар Погба билан қизиқишмоқда?

- Шайхлар. Барчаси. Поль турадиган пулни тўлашга тайёр клублар бор. У ажойиб иқтидорли, бундайлар бозорда бошқа йўқ.

- У қанча туради?

- Бозор қанча таклиф қилса, шунча. Ўйинчилар нархини мен белгиламайман, трансфер бозори белгилаб беради. Агар сиз “Реал”, “Сити”, “Юнайтед”, “Челси” ёки ПСЖ бўлсангиз, унда бошқача нарх. “Райо Вальекано”га эса умуман бошқа. Пуллар энг муҳим нарса эмас. Катта пул сарфлаш мумкин, лекин футболчи лойиҳага мос келмаса, улар шамолга совургандек бўлади. Масаланинг молиявий тарафини ўйлаш керак эмас, бу руҳиятга таъсир қилади.

- “Ювентус” бу ҳолатга қандай қарайди?

- Улар сотишни исташмаяпти. Бу жуда тартибли клуб, ҳамиша шундай бўлиб келган. Шартномани қайта тузганимизда Погбага маъқул келадиган лойиҳали жамоадан таклиф бўлган тақдирда “Ювентус” музокарага киришишга мажбур бўлишини белгилаб олганмиз.

- Жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишингиз мумкин.

- “Юве” рози бўлганда ўтган йилиёқ бу амалга ошарди. Энг қиммат футболчи бўлиш Полнинг мақсади, менинг эмас. У янада кучайиб, совринлар ютадиган жамоага ўтишни хоҳлайди.

- Унинг келажаги бўйича қарорни ким қабул қилади?

- Погбанинг ўзи. Бу мантиқан ҳам тўғри.

- Мино Райола бу масалада устунликка эгами? Сиз унинг “Ювентус”га ўтишини таъминлагансиз.

- “Ювентус”Полни хоҳлаган. Мен бу жамоа энг қийин вариантлардан бири эканини таъкидлаганман. Италияда ёшларни ўйнатишмайди. Лекин Погба синовларни ёқтиради. Мен унга маслаҳатчиман ва фикрларим билан ўртоқлашаман.

- Сиз унинг сотилишидан пул оласизми?

- Бизнесимнинг бу тарафи хусусида ҳеч қачон гапирмайман. Мен учун футбол муҳимроқ. Погбанинг бахтли бўлиши ва тўғри қарорга келишини истайман.

- Зиданнинг иштироки “Реал”га трансферни амалга оширишда устунлик берадими?

- Ўйинчининг вакили сифатида барчасини таҳлил қилишим керак. Зидан “Реал”да бугун ишлаб, эртага йўқ бўлиши мумкин. Блан ва Гвардиола билан шундай бўлган. Шу сабабли мураббий эмас, лойиҳа муҳим. Клуб футболчига муҳтож бўлиши ва унга ишониши катта аҳамиятга эга.

- Унинг мақсади қандай?

- “Олтин тўп”ни ютишни ва ўз позициясида жаҳонда энг яхшиси бўлишни орзу қилади. “Юве” уни 10-рақамли футболчи ўрнида кўрди, бироқ Италияда ҳимоявий ўйинга эътибор қаратилади. У турли позицияларда яхши ўйнай олди. Поль бир ўйинда ўртача 12-13 километр югуради. Ҳамма ҳам унингдек ҳаракат қилолмайди.

- Гвардиола ва “Сити” ёзда харидлар қилишга уринади, “Юнайтед” эса Златанни Пепга бўлган муносабати туфайли ўзига оғдириб олмоқчи.

- Златан – жуда совуққон инсон, гарчи одамлар бошқача ўйласа ҳам. Барча Гвардиолани ёқтиравермайди. Мен унчалик ёқтирмайман. Златан унинг буюк мураббий эканини тан олади. Хосеп билан боғлиқ вазиятда у ўзига хулоса чиқарган.

- Райоланинг навбатдаги юлдузи ким бўлади?

- Айтиш қийин, лекин кўп клублар “Милан” посбони Жанлуижи Доннарумма ҳақида сўрамоқда. Голландияда 2-3 нафар ажойиб ўйинчилар, “Ювентус”нинг ёш футболчиси бор. Ажойиб футболчилар ҳамиша топилади.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика