Милнер АПЛдаги ўйинлар сони бўйича 4-ўринга кўтарилди

Eldor Akmurzayev
12 дек 2021, 08:15
Англия чемпионати 16-турида “Ливерпуль” 1:0 ҳисобида “Астон Вилла”ни мағлуб этди.

Мерсисайдликлар аъзоси Жеймс Милнер АПЛдаги 573-ўйинини ўтказди ва бу борада “Ливерпуль” ҳамда “Ман Сити” собиқ кипери Дэвид Жеймсни (572) қувиб ўтган ҳолда 4-ўринга кўтарилди.

Милнерда олдинда эса уч хавбек бормоқда – Фрэнк Лэмпард (609), Райан Гиггз (632) ва Гарет Бэрри (653).

35 ёшли инглиз “Лидс”, “Ньюкасл”, “Астон Вилла” ва “Манчестер Сити” шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›