UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  2 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  0 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  36 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  1 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  1 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  1 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  51 21:15"Лидс" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 20:55Суперлига. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади, "Сурхон" таслим этилди  5 20:45Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  48 17:17Ковач "Тоттенхем"ни бошқариши мумкин  0 16:41"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Боуэнни сотиб олмоқчи  3 16:08Винисиус "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин  11 15:30"Бургутлар"нинг баланд парвози — "Андижон" "Сўғдиёна"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Миллий терма жамоамиз “Уфа” билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Миллий терма жамоамиз “Уфа” билан дуранг ўйнади

Австрияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Россиянинг “Уфа” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Беллашувда ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Стоцкий миллий терма жамоамиз жарима майдончасига кириб, жамоадоши Марсиньони тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчига дарвозани ишғол қилиш учун тўп йўналишини ўзгартириш етарли бўлди. 

Биринчи бўлим ўрталарига келиб, футболчиларимиз рақиб дарвозасини кетма-кет икки бор ишғол қилди. Аввалига Шомуродов бурчак тўпидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Искандеров узоқ масофадан “Уфа” дарвозасини нишонга олди. 

Иккинчи бўлим рақибнинг ҳужумлари билан бошланди. Бу 59-дақиқада пенальти билан якунланди. Нуқтага яқинлашган Марсиньо ўз дублини нишонлаб, учрашувга нуқта қўйган голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз бугун Австрия йиғинини якунлаб, юртимизга қайтиб келади ва 24 июль куни “Бунёдкор” стадионида Ироққа қарши майдонга тушади.  


НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

“УФА” (Россия, Уфа) – ЎЗБЕКИСТОН – 2:2 (1:2)

20 июль. Австрия. Майрхофен

“Уфа”: Шелия, Стоцкий, Тумасян (Никитин, 70), Васин, Сафрониди (Сухов, 70), Обляков (Слай, 70), Безденежних (Батютин, 70), Ванек (Засеев, 70), Марсиньо (Зубарев, 70), Кротов (Сисуев, 70), Диего. 

Ўзбекистон: Нестеров, Тожиев, Мерзляков, Шораҳмедов, Искандеров, Соҳибов, Шукуров, Андреев, Аҳмедов, Каримов, Шомуродов. 

Голлар: Марсиньо, 2 - 1:0. Шомуродов, 19 - 1:1. Искандеров, 21 - 1:2. Марсиньо, 59 – 2:2. 


Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика