UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  1 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  4 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  15 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

"Миллий" стадионининг чими янгиланди. Майдон бўлажак баҳсларга тайёр Янгиликлар

"Миллий" стадионининг чими янгиланди. Майдон бўлажак баҳсларга тайёр

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, пойтахтда жойлашган "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилди. ЎФА буюртмасига асосан Туркиянинг "Iren"компанияси томонидан стадион чими замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келинди. 

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда Про-лиганинг "Рубин" клуби ўртасидаги ўйин орқали  майсанинг биринчи тести ўтказилди. 10 кундан сўнг иккинчи синов амалга оширилади. 

Хабарингиз бор, июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси  КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Мазкур ўйинлар "Миллий" стадионда ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан ҳам майдон майсасини синовдан ўтказиш жараёнида миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер, шунингдек, Олимпия термаси устози Любинко Друлович ҳамда ЎФА мутасаддилари иштирок этишди. 

"Миллий" стадионнинг аввалги чими талабга жавоб бермагани туфайли тўлалигича кўчириб ташланганди. 

Рейтинг: +98   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика