UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  4 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  17

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади Янгиликлар

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади

17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида 18 апрелдан эътиборан мамлакатимизда коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси карантин тартибига амал қилган ҳолда миллий чемпионат ва мамлакат кубоги баҳсларида тиббий назоратга янада жиддий эътибор қаратишга киришди.

Хусусан, Про лиганинг 5-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувидан бошлаб стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг масофа сақлаб ўтиришлари учун ўриндиқлар алоҳида белгилаб, ажратиб чиқилди.

Шунингдек, ҳозирда стадионга кираётган томошабинларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларнинг албатта тиббий ниқобда бўлишлари талаб қилинмоқда.

Бу борада учрашувларни ташкил этишга бевосита масъул бўлган ЎзПФЛ комиссарларининг умумий масъулият ва мажбуриятлари янада ортади. Шу сабабли ўйинолди ва ўйин кунги тадбирлар давомида учрашув иштирокчилари ва мухлисларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини ташкил этиш юзасидан бугун ЎзПФЛ учрашув комиссарлари учун махсус семинар ўтказилди.

Эндиликда барча мусобақалар доирасидаги ўйинларда мухлисларнинг ижтимоий масофани сақлашларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бўйича ЎзПФЛ комиссарлари Санитария эпидемиология хизмати билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўйин олдидан ҳар икки клуб вакиллари билан ташкилотчилик масалалари юзасидан ўтказиладиган одатий йиғилишда бундан буён Санитария эпидемиология хизмати вакили ҳам албатта иштирок этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика