Миллий терма жамоанинг кейинги йиғини 26 августда бошланади

Narzulla Saydullayev
27 июл 2015, 14:27
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни 26 август куни бошлайди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг айтишича йиғинни маҳаллий футболчилар бошлашади. 30 август куни барча легионерлар Тошкентга етиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаши доирасида 3 сентябрь куни Тошкентда Яманга қарши, 8 сентябрда сафарда Филиппин терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia