UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  18 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  18 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  4 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2

Миллий терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди Янгиликлар

Миллий терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга учиб кетиш олдидан бугун "Жар" стадионида илк машғулотларини ўтказди.
Бугунги машғулотда жами 17 нафар футболчи иштирок этди.

Даровзабонлар: Акбар Тўраев, Абдукарим Муҳамедов.
Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Александр Мерзляков, Ислом Тўхтахўжаев, Артём Филипосян, Акмал Шораҳмедов.
Ярим ҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Лутфулла Тўраев, Санжар Турсунов, Сардор Рашидов, Сардор Мирзаев.
Ҳужумчилар: Зоҳир Қўзибоев, Баҳодир Насимов, Шаҳзод Нурматов, Воҳид Шодиев.

Анзур Исмоилов эртага Хитойдан Кореяга учиб боради. Сервер Жепаров эса Жанубий Кореяда жамоамизни кутиб олади.

"Насаф" ва "Олмалиқ"дан таклиф этилган тўрт нафар футболчи (Элдор Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Шавкат Саломов) бугунги ўйинни ўтказиб эртага терма жамоа қароргоҳига қўшилишади.

Машғулотлар вақтида Александр Мерзляков кичик жароҳати борлиги боис индивидуал тарзда шуғулланди.

Чигалёзди машғулотлардан сўнг иккига бўлинган ҳолда футбол-машқ ўтказилди.

"Қизиллар": Шавкат Муллажонов, Артём Филипосян, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Сардор Рашидов, Зоҳир Қўзибоев, Воҳид Шодиев.
"Яшиллар": Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Одил Аҳмедов, Лутфулла Тўраев, Сардор Мирзаев, Баҳодир Насимов, Шаҳзод Нурматов.

Эртага терма жамоамиз эрталаб "Жар"да машғулот ўтказади. Кечқурун эса Жанубий Кореяга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни жамоамиз Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 31 мартда эса Япония билан учрашув ташкил этилади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика