Кеча Тошкент вақти билан 11:30да Боку шаҳрига етиб борган миллий терма жамоа делегацияси айни дамда Бокудаги «Badamdar» меҳмонхонасига жойлашган. Куннинг иккинчи ярмида, терма жамоа Бокудаги Озарбайжон Футбол Академиясининг машғулотлар базасида машғулотлар ўтказди.
Бугун, 19 август куни иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Аввалроқ хабар берганимиздек, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Бокуга 20 нафар футболчини олиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 август куни «Bakcell Arena» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин эса Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.