Миллий терма Иордания сафари олдидан сўнгги машғулотларни ўтказди (фотогалерея)

Narzulla Saydullayev
4 сен 2013, 22:00
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 сентябрь, чоршанба куни «Жар» стадионида навбатдаги машғулотларни ўтказди.
Бу миллий терма жамоанинг Иордания сафари олдидан Тошкентда ўтказилган сўнгги машғулотлари бўлди. Миржалол Қосимов шогирдлари 5 сентябрь, пайшанба куни чартер рейс билан Иорданияга жўнаб кетишади ва 6 сентябрь, жума куни мамлакат пойтахти – Амман шаҳрида маҳаллий терма жамоага қарши ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф дастлабки ўйинида майдонга тушишади. 

Иорданиядаги ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Жавоб ўйини 10 сентябрь, сешанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу ўйин учун чипталар 5 сентябрь, пайшанба кунидан сотувга чиқарилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 4 сентябрь, чоршанба куни «Жар» стадионида ўтказган машғулотларидан тайёрланган фотогалерея билан қуйида танишишингиз мумкин. Суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ матбуот хизмати).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›