Миллатлар лигаси. Италия ўз уйида дуранг ўйнади, Россия сафарда Туркияни мағлуб этди

8 сен 2018, 01:41
Миллатлар лигаси турнирнинг бир қатор беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Кўпчиликнинг диққат марказида турган Италия-Польша беллашуви кутилгандек қизиқарли кечсада, беллашувда ғолиб номи аниқланмади. Баҳснинг биринчи бўлимида меҳмонлар Петр Зилински ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Блашиковски ўз жарима майдочнасигда қўполлик ишлатди ва 11-метрлик зарбани Жоржиньо аниқ амалга ошириб, италияликларни мағлубиятдан қутқариб қолди -1:1.

Россия терма жамоаси эса сафарда тўп тепишига қарамай Туркияни таслим этишнинг уддасидан чиқди.

Учрашувда Черишев ҳисобни очди. Сардор Азиз бўлим сўнггида мувозанатни тиклади. 49-дақиқада Артём Дзюбанинг голи русларга сафарда муҳим ғалабани қўлга киритишларига замин яратди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia