UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  1 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  10 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Милито, Эл Шаарави, Пионтек. "Женоа" Элдор учун ҳам "трамплин" бўладими? Янгиликлар

Милито, Эл Шаарави, Пионтек. "Женоа" Элдор учун ҳам "трамплин" бўладими?

Элдор Шомуродовга "Рома" ва "Ювентус"нинг қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Давиде Баллардини ҳамюртимизни сотишни тақиқлаган. Аммо трансфер ойнаси ёпилишига анча борлигини ҳисобга олсак, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Элдорнинг Моуринью ёки Аллегри қўл остида ўйнаши имконсиздек кўринаётган бўлса-да, Генуя клуби яхши "трамплин" ҳисобланади. Қуйида "Женоа" янги даражага олиб чиққан бир қатор футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Диего Милито → "Интер"

2004 йил январь. "Женоа" Б Серия иштирокчиси эди. Қишки трансфер мавсумида Аргентинанинг "Расинг" жамоасидан 24 ёшли Милито олиб келинади. Кейинчалик "Интер" билан треблт қайд этган ва йилнинг энг яхшиси сифатида эътироф этилган форварднинг "Қўҳна Қитъа"даги фаолияти Италия чемпионатининг қуйи дивизионидан бошланганди.

Стефан Эль-Шаарави → "Милан"

Бир пайтлар "Милан"да порлаган Стефан яқин келажакнинг энг зўр футболчиси бўлиши тахмин қилинган эди. У "россонерилар" сафига 2011 йилда  "Женоа"дан келиб қўшилганди. Генуя клуби мазкур трансфердан 20,3 млн евро ишлаб олган.

Сократис Папастатопулос → "Милан"

Сиз "Боруссия Д" ва "Арсенал"даги ўйинлари орқали яхши танийдиган грециялик ҳимоячи топ-5 лигаларда умуман ўйнамаслиги мумкин эди, агар "Женоа" 2008 йилда АЕКдан сотиб олмаса. Сократис Генуядаги ўйинларидан кейин "Милан" назарига тушди. "Россонерилар" Папастатопулоснинг трансфери учун 4,5 млн евро тўлаганди. Бироқ, грекнинг "модалар шаҳри"даги саргузаштлари омадсиз чиқди.

Родриго Паласио → "Интер"

Ғалати соч турмаги билан танилган аргентиналик футболчининг Европадаги фаолияти айнан Б Серияда иштирок этаётган "Женоа"Да бошланганди. Уни 2012 йилда Миланнинг "Интер"клубига сотган генуяликлар 10,5 млн евро фойда қилганди.

Томас Ринкон → "Ювентус"

Венесуэлалик ярим ҳимоячини2014 йилда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган "Женоа" 3 йилдан кейин "Кекса синьора"га 8 млн евро эвазига сотганди.

Кшиштоф Пёнтек → "Милан"

Польшалик форварднинг кейинги фаолияти омадсиз чиқаётган бўлса-да, Италиядаги илк қадамлари шов-шувларга сабабчи бўлганди. Шу туфайли "Милан" Кшиштоф учун 35 млн еврони ўйлаб ўтирмай "Женоа" ҳисоб рақамига ўтказиб берган.

Кристиан Ромеро → "Ювентус"

"Женоа" Ромерони 2018 йилда Аргентина чемпионатидан олиб келганди (4 млн евро эвазига). 1 йилдан кейин эса "Ювентус"га 26 млн еврога сотди.

Шунингдек, Жовани Симеони ва Шиме Врсальконинг топ-лигалардаги фаолияти ҳам "Женоа"да бошланган. Нима деб ўйлайсиз, Шомуродов уларнинг аъанасини давом эттириб катта клублардан бирига ўта оладими?

Муаллиф :
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика