UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  0 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  21 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  30 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  10 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32

Милитао: "Ман Сити" дарвозасига ғалаба тўпини қандай киритишимни тасаввур қиляпман" Янгиликлар

Милитао: "Ман Сити" дарвозасига ғалаба тўпини қандай киритишимни тасаввур қиляпман"

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдер Милитао ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида ўтказиладиган "Манчестер Сити"га қарши жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди (биринчи ўйин – 1:2).

– "Ман Сити"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайсиз. Бу ҳақда нима дея оласиз?

– Бу жуда ҳаяжонли. Мен учун такрорланмас лаҳзалар. Рамос майдонда бўлмайди, шунинг учун майдонда бор кучимни сарфлашим керак.

– "Шаҳарликлар"нинг энг хавфли ўйинчиси ким деб ҳисоблайсиз?

– Уларнинг барчаси яхши... Габриэль Жезусни алоҳида таъкидлаган бўлардим.

– Сиз "қироллик клуби" либосида анча ўйнадингиз, аммо ҳамон "Реал" учун гол урмагансиз. Клубдаги биринчи голингизни қандай тасаввур қиласиз?

– Манчестерда гол ураман деб тасавур қиламан. Ғалаба тўпини бошим билан киритмоқчиман. Имконсиз ишнинг ўзи йўқ, шунинг учун илк голимни шундай тасаввур қиляпман. 

– Учрашув олдидан "Реал" мухлисларига нима демоқчисиз?

– Мадридистлар, сардоримиз "Сити"га қарши ўйнамайди, аммо мен майдонда бўламан. Яхши ўйин ўтказаман, менга ишонинг. Биз ғалаба қозонамиз!, – деди бразилиялик ҳимоячи.

Маълумот учун, "Реал" ва "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув 7 августдан 8 августга ўтар кечаси 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика