Милик келажаги борасида бир қарорга келди
17 авг 2020 09:25
Янгиликлар
Римнинг “Рома” клуби “Наполи”га Аркадиуш Милик учун 20 млн евро ва жамоа вингери Женгиз Ундерни таклиф қилган. Бироқ Миликнинг ўзи бу трансферга қарши. Футболчи Туриннинг “Ювентус”идан фаол ҳаракатларни кутмоқда. “Наполи” ҳужумчиси учун 50 млн евро талаб қилмоқда. Неаполликлар Миликни ҳозир сота олмаса, у 2021 йил ёзида эркин агент сифатида клубни тарк этиши мумкин.
“Ювентус”нинг янги бош мураббийи Андреа Пирло ҳам Милик трансферига қарши эмас. Ҳамма гап “Напол” талаб қилаётган маблағ миқдорида. “Ювентус” бу борада нархни камайтириш учун бошқа вариантларни излаётгани айтилмоқда.
Фикрлар