

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" 24 ёшли сербиялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.
Англия клуби скаути "Фиорентина"нинг "Болонья" (1:0)га қарши ўйинига ташриф буюрди. Ҳимоячи 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Миленкович жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. Ўйинчининг шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.



