UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

"Милан"нинг янги топ-ўйинчиси ҳақида. Шошманг, бу Златан эмас! Янгиликлар

"Милан"нинг янги топ-ўйинчиси ҳақида. Шошманг, бу Златан эмас!

Бугунги кунда "Милан" оғир дамларни бошидан ўтказаётгани ҳеч кимга сир эмас ва жамоа секин-аста ёруғлик томон чиқиб бораётгандек.

Клуб шунчалик чуқур инқирозга юз тутдики, ҳаттоки қайсидир паллада "гранд" сўзи ўтмишга айланиб, тарихга мухрланадигандек бўлди. Бунга ўхшаш мисоллар етарлича топилади. Берлускони кетган вақтдан буён нима учун вазият бундай тус олганига бир талай сабабларни кўрсатиш мумкин. Аммо уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида муаммо ва "ҳамир учидан патир" бўлади. "Милан" доимо юзага келган муаммолар яна ва яна  келтириб чиқараверадиган вазиятга тушиб қолганди. Буни енгиб ўтиш жуда қийин эди.

Сўнгги йилларда клубда шунчалик кўп ўзгаришлар юз бердики, дунёга маълум ва машҳур бўлган афсонавий "Милан"нинг фақатгина номи ўз ўрнида қолди. Жамоанинг янги хўжайинлари вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди, бу борада "россонери" афсоналари ёрдамидан ҳам фойдаланиб кўрилди. Лекин натижалар ижобий томонга ўзгаравермади. Агар бу даврни Дон Силвио даврига таққосласак — натижа шунчаки даҳшат эди!

Бунга ишониш ҳам қийин, бироқ "россонери" босслари 2017 йилдан бошлаб трансферлар учун таҳминан 500 млн евро сарфлаган эканлар. Бу ҳам етмагандек, уларнинг асосий қисмини муваффақиятли дейиш мушкул. Ҳаттоки, энг шов-шувли трансферлар ҳам (масалан, Бонуччи ва Игуаин), омадсиз тарзда тус олди. Топ ўйинчиларни соғинган тиффози кутган ва истаган нарсаларига эришолмадилар. Аммо аста-секинлик билан бўлса-да, барчаси ижобий томонга ўзгармоқда. Афтидан, ўтган ёз Мальдини ва Бобан жамоага бугунги кунда "топ" даражага кира оладиган ўйинчини олиб келган кўринадилар. Гап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес ҳақида кетмоқда.



"Милан"га ўтиш ва Италия ҳаётига мослашиш

22 ёшли франциялик Мадриднинг "Реал" жамоасига тегишли эди, аммо ўтган мавсум ижара ҳуқуқлари асосида "Реал Сосьедад" сафида тўп тепди. Маълумки, Паоло Мальдини шахсан ўзи "Милан" трансферларига бош бўлиб турди. Натижада трансферга 20 млн евро сарфланди. "Gazzetta dello Sport" нашри маълумотига кўра, агар ярим йил аввал нарх ва сифатнинг бундай кўриниши "россонери"лар учун қизиқарли бўлган бўлса, бугунги кунда ўйинчининг трансфер бозоридаги нархи бундан икки баробар қимматроқ.

Чемпионат бошланишидан аввал "Милан" мудофаасидаги чап қанотида асосий ўринни ким эгаллайди деган савол бот-бот янграрди: Тео ёки янада тажрибалироқ ўйинчи Рикардо Родригес-ми?! Бироқ энди ҳеч қандай танловга ҳожат йўқ. Франциялик футболчи бутун қанотни ёпа олади ва бу ишни аъло даражада уддалайди. Мавсумолди тайёргарлик жараёнида олган жароҳати ва А Серия бошида ўйинларда иштирок этолмаганига қарамай, бошқа давлат ва жамоадаги шароитга мослашиш учун ортиқча вақт керак бўлмади. Тео нафақат янги клубга ўтди, балки аллақачон "Милан"нинг муҳим футболчисига айланиб улгурди.

"Милан" умуман олганда биринчи даврани омадсиз ўтказди. Жамоа на натижа, на ўйин борасида мақтана олмайди. Бироқ шу ҳолда ҳам, ҳар бир учрашувни алоҳида оладиган бўлсак, ўйинига эътироз бўлмаган саноқли футболчилардан бири бу — Тео Эрнандес. Яъни жамоанинг умумий даражасидан қатъий назар, у ўзининг юқори даражасини ушлаб туришга муваффақ бўлмоқда. Бу эса ёш футболчи учун ажойиб кўрсаткич ва етакчи бўлиши учун асосий омиллардан биридир.


Эрнандес — "Милан"нинг бу мавсумдаги энг яхши тўпурари

Французнинг ҳимояланиш ҳаракатларига тўхталадиган бўлсак: кучли, тезкор, курашувчан. У бутун чап қанотни ёпа олади. Whoscored версиясига кўра, унинг ҳар ўйин учун ўртача балли 7.25ни ташкил қилмоқда. Бутун майдон бўйлаб доимий равишда югуриш ва ишнинг асосий қисмини бажариш (тўп билан ва тўпсиз) туфайли, Тео жамоанинг ярим ҳимоячилари ва ҳужумчилари билан биргаликда фаол ҳаракатланади. Шу йўл билан, у қанотнинг яхши ишлашини таъминлайди. Эрнандеснинг ҳужумкорлик потенциали унинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади. Италияда ўтган вақт ичида Тео 2та голли узатмадан ташқари, А Серия ўйинларида 5та ҳамда Кубок баҳсида 1та гол уришга муваффақ бўлди. Бу натижа клуб тарихида қанот ҳимоячилар орасида дебют мавсум учун рекорд кўрсаткичдир.

Бундан ташқари, айнан Тео ҳозирги кунда клубнинг асосий бомбардиридир. Шу ўринда таъкидлаб ўтамиз, у жамоанинг асосий пенальтичиси эмас. Эрнандес ҳимоячи учун ҳужумда максимал фойда келтирмоқда. Шу ўринда бу каби ҳислатларга эга футболчи Антонио Конте тактикасига жуда мос тушиши ҳаёлга келади. Умумий кўрсаткичлар ва ҳаракатларини оладиган бўлсак, "Милан" ҳимоячиси ҳозир исталган мураббий қўл остида муваффақиятли ўйнай оларди. 

Футболчи ҳаракатларини баҳолашда унинг жамоа ўйинига бўлган таъсири ва натижага бевосита қўшган ҳиссаси инобатга олинади. Бу томондан олиб қарайдиган бўлсак, Тео бугунги "Милан" учун энг муҳимлардан бири. Агар Эрнандесни таркибдан чиқариб юборадиган бўлсак, Стефано Пиоли нафақат ҳужумдаги асосий қуролларидан бири, балки жамоанинг чинакам моторларидан биридан айрилади.

Тео Эрнандеснинг яна бир муҳим жиҳати бу футболчи ўйинни ўз қўлига олиш ва муҳим қарорлар чиқаришдан қочмаслигидир. Учрашув давомида кўп бор айнан унинг фаоллиги эвазига "Милан" устунликка эга бўлмоқда. Албатта у ҳам қайсидир эпизодларда хатога йўл қўяди, лекин унинг ҳужумда келтираётган фойдаси: ўзи ураётган голлари ва шериклари учун яратиб бераётган вазиятларини инобатга олсак, унинг нақадар фойдали футболчи эканлигини кўрамиз.

Тўғри, барча санаб ўтилган жиҳатлари, устунликлари ва ҳаракатлари билан ҳам Тео Эрнандес А Сериянинг энг яхши қанот ҳимоячиси эмасдир, лекин у кучлилар орасида. Ҳозирда кўрсатаётган ўйини Теони юқори даражали футболчи дейишимиз учун етарли.

Ҳар ҳолда бундай чап қанот футболчисини "Милан"да анчадан буён кўрмаётгандик. Эрнандеснинг ёшини инобатга олсак, яқин келажакда франциялик дунёнинг энг яхши қанот футболчиларидан бири бўлиши ҳеч гап эмас. Бу ўринда Мальдини ҳам ушбу трансферни амалга оширишда фаоллик кўрсатганини эслаб, хурсанд бўлиб юрса ажабмас. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика