"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?
09 янв 21:50
Янгиликлар
"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?
"Милан" Маркус Рэшфордни МЮдан сотиб олишга жиддий бел боғлаган.
"La Gazzetta dello Sport" маълумотига кўра, "россонери" қишки трансферлар ойнаси вақтидаёқ футболчини таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Кеча футболчининг агенти ва клуб ўртасида илк музокаралар ўтказилган. Бу борадаги асосий муаммо "Милан" Маркуснинг маошини асосий қисми, яъни, 13 млн еврони тўлашни истамаётганида бўлиб турибди. МЮ эса футболчини ижарага бериб юборган тақдирда маошнинг бир қисмини тўламоқчи эмас.
"Милан" агар Рэшфорд трансферини амалга ошира олмаса, "Спортинг"дан Франсишку Тринкауни таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар